UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Бунёдкор" уч нафар футболчи билан келишувга эришди  1 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  21 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6

Жавоҳир Соҳибов: “Бош мураббийнинг кўрсатмаларига тушуниб боряпмиз” Янгиликлар

Жавоҳир Соҳибов: “Бош мураббийнинг кўрсатмаларига тушуниб боряпмиз”

Термизнинг “Сурхон” клуби иккинчи даврага ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Куни кеча клуб “Машъал” (2:1)га қарши назорат баҳсида майдонга тушди. Беллашувдан кейин термизликлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов фикрларига қулоқ тутдик. 


“Машъал” билан ўйин ҳақида

- Умуман олганда, ўйин яхши кечди. Тўғри, назорат баҳси бўлганига қарамай, ғалаба қозондик. Учрашувда вазиятларимиз кўп бўлди. Лекин улардан фойдалана олмадик. Бу каби назорат беллашувлари биз учун муҳим ҳисобланади.


Тайёргарлик борасида

- Иккинчи давра ўйинларга астойдил тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар куни икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Эрталаб футболчиларга жисмоний юкламалар берилаётган бўлса, кечки машғулотда асосан тўп билан ишлаб, техник-тактик тайёргарликка эътибор қаратилмоқда. Бош мураббийимиз билан мавсумнинг муҳим палласига оптимал спорт формада бўлишни интилмоқдамиз. 


Биринчи  давра якунлари хусусида

- Биринчи даврадаги таассуротларим ўртача. Биз ҳали ҳам Суперлигада ўзимизга муносиб бўлмаган ўриндамиз. Иккинчи даврада натижаларимизни ижобий  томонга ўзгартириб, керакли очколарни тўплаш ва мавсумни юқори ўринлардан бирида якунлашни истаймиз. 


Анхель Лопеснинг ғоялари тўғрисида

- Бош мураббийимиз бу мавсум иш бошлади. Шунга қарамай, унинг кўрсатмаларига тушуниб, машғулотларда бажармоқдамиз. Футболчилар секин-аста тушуниб боряпти. Ишонаманки, иккинчи даврада натижаларимиз янада яхши бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика