UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  0 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали Суперлигада қолиш вазифасини бажара олмадик" Янгиликлар

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали Суперлигада қолиш вазифасини бажара олмадик"

Суперлигада қолиш учун курашишда давом этаётган "Сурхон" Суперлиганинг 22-турида Жиззахда муҳим уч очкога эга бўлди.

Термизликлар “Сўғдиёна”га қарши баҳсда кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаб олди. Бу ғалабадан кейин “Сурхон” турнир жадвалида 23 очко билан 11-ўринга кўтарилди. Хўш, жамоа Суперлигада қолиш вазифасининг уддасидан чиқа олдими? Буни билиш истагида "Сурхон" етакчи футболчиси Жавоҳир Соҳибов фикрларига қулоқ тутдик. 

- "Сўғдиёна"га қарши баҳс кўпроқ қайси жиҳатлари билан ёдда қолди?

- Жуда қийин ўйин бўлди. Чунки "Сўғдиёна" ўз майдонида яхши ўйин кўрсатади, охиригача курашади. Биз эса ўзимиз учун муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Катта иштиёқ эвазига эришдик. Чунки жамоамизга уч очко жуда зарур эди. 

- Нима деб ўйлайсиз, бу жамоани Cуперлигада қолишини англатадими?

- Йўқ, албатта. Чунки биз ҳали вазифани бажара олмадик. Бизни олдинда янадан қийин беллашувлар кутиб турибди. Айнан шу беллашувларда ижобий натижалар қайд этишимиз керак.

- Жамоангизнинг қолган 4 та баҳси ҳақида фикрингиз қандай?

- Жуда қийин баҳслар кутиб турибди. Кўриб турибсиз, Суперлигада бирорта ўйин осон кечмаяпти. Ҳар бир ўйинни ўзига яраша қийинчиликлари бор. Ишонаманки, биз олдимизда турган баҳсларда ижобий натижа қайд эта оламиз. 

-  Испаниялик мутахассислар жамоани қанчалик ўзгартира олишди?

-  Анча яхши томонга ўзгартира олди. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга яхшиланмоқда. Европача услубни қўллашга интилишмоқда. Бу эса ўз самарасини беряпти.

- Бу йил Суперлигада ким чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

- Тўғриси, буни олдиндан айта олмайман. Чунки ғолиблик учун "Насаф", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" курашмоқда. Ким кучли бўлса, ўша чемпионликни тантана қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика