Эшитдик-да! "Бухоро" етакчилари жамоадан кетишмоқда
03 янв 2017 12:17
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Бухоро" етакчилари жамоадан кетишмоқда
"Бухоро" жамоасининг бир қатор етакчи футболчилари янги мавсумни бошқа жамоаларда бошлашлари кутилмоқда.
Эшитишимизга қараганда “Бухоро”нинг қатор етакчи футболчилари Руслан Мельзиддинов, Александр Мерзляков, Шавкат Муллажонов, Шавкат Саломов, Саламат Қутибоев, Баҳодир Пардаев ва Азиз Ибрагимовлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган. Жамоанинг футболчилар олдида қарздорлиги мавжуд.
Агар жамоадаги молиявий муаммолар ўз вақтида бартараф этилмайдиган бўлса, бу футболчилар катта эҳтимол билан янги мавсумни бошқа жамоаларда бошлашлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугунга келиб жамоа ўзининг етакчи легионери Вадим Чемиртанни жамоада олиб қола олмади ва бу футболчи Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида фаолиятини давом эттиради. Жамоа сардори Шавкат Саломов эса Малайзия клубида кўрикдан ўтмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар