UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Эртага футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 саралаш баҳслари олдидан матбуот анжумани ташкил этилади Янгиликлар

Эртага футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 саралаш баҳслари олдидан матбуот анжумани ташкил этилади

Тошкентда Футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 Марказий минтақа саралаш баҳслари ўтказилади.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-4 декабрь кунлари Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 мусобақасининг Марказий минтақа саралаш баҳслари бўлиб ўтади.
 
Марказий минтақадан Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон ҳамда Қирғизистон терма жамоалари жой олишган. Қуръа натижаларига кўра мазкур жамоалар қуйидаги икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда қатнашишади:
 
"А" гуруҳи: Эрон, Афғонистон, Туркманистон.
"Б" гуруҳи: Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон.
 
Эртага 30 ноябрь куни соат 11:00да "Ўзбекистон" меҳмонхонасида барча терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Матбуот анжуманига барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика