UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  9 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Эрон U-20 бош мураббийи: "Вазиятларни голга айлантира олганимизда, ўйин йирик ҳисоб билан якунланган бўларди" Янгиликлар

Эрон U-20 бош мураббийи: "Вазиятларни голга айлантира олганимизда, ўйин йирик ҳисоб билан якунланган бўларди"

U-20 Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Қатар – Эрон (0:1) учрашувидан сўнг эронликлар бош мураббийи Абдулсамад Марфовий фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида қисқача фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- Ўйин биз учун қийин бўлди. Рақиб таркибида кучли техникага эга футболчилар кўп. Улар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишади ва бу бизга катта муаммо бўлди. Футболчиларимга раҳмат. Улар ғалабага лойиқ эди ва кўплаб голли вазиятлар яратишди. Вазиятларни голга айлантира олганимизда, ўйин йирик ҳисоб билан якунланган бўларди.

- Жамоангиз биринчи ва иккинчи таймни турлича ўтказди. Нега Эрон биринчи бўлимда фаол ўйин кўрсатмади?

- Ҳа, фикрингизга қўшиламан. Биринчи таймда бироз ўйинимиз қовушмади, лекин иккинчи таймда йигитлар яхши ўйнашди ва ғалабани расмийлаштиришди. Кейинги учрашувларда ҳам йигитларни иккинчи таймдагидек фаол бўлишга чақираман. Иккинчи таймда йигитларда мотивация пайдо бўлди ва йигитлар шу сабаб ғалабага эришди деб ўйлайман.

- 2-турда Вьетнам жамоаси билан тўқнаш келасизлар. Улар ҳам бугун ғалаба қозонишди, 2-турда жамоадан нима кутсак бўлади?

- Биринчи учрашув муҳим эди ва биз ғалабага эришдик. Олдимизда иккита учрашув бор, кейинги учрашувда ҳам 3 очкога эга чиқиш учун боримизни берамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика