Эрик Гарсия "Арсенал" ва ПСЖнинг қизиқишига қарамай "Барселона" ўйинчисига айланади

Alisher
1 мар 2021, 11:38
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия фаолиятини Ла Лигада давом эттиради.

20 ёшли испаниялик футболчи "Барселона"га эркин агент мақомида ўтади ва клуб билан 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади.

Олдинроқ, Эрикка "Арсенал" ва ПСЖ клублари қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар янграган эди.

Гарсия 2017 йилдан бери Англия клубида ўйнайди. Футболчи жорий мавсум 9та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›