UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" (матнли трансляция)  22 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  22 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1

EPL Manager: 10-тур шарҳи Янгиликлар

EPL Manager: 10-тур шарҳи

Теглар :  Eplmanager
29-31 октябрь кунлари Англия Премьер-лигасининг 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

10-тур ўйинларини "Сандерленд" - "Арсенал" учрашуви очиб берди. Бу баҳсда "тўпчилар" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Алексис Санчес ва Оливье Жирунинг дубли лондонликларга ғалаба келтирди. Мезбонлар сафида Жермейн Дефо ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Хавфли ҳудудда бўлган "Мидлсбро" ниҳоят ғалабага эришди. "Борнмут" Айтор Каранка жамоасига очко улашди.

"Тоттенхэм" "Уайт Харт Лейн"да "Лестер Сити"ни қабул қилди. "Тулкилар" бу сафар кучли жамоага қарши очко ола билди. Янссен ва Мусанинг голлари учрашув 1:1 ҳисобида якунланишини таъминлади.

"Манчестер Юнайтед" кетма-кет тўртта турда ғалабага эриша олмаяпти. Бу сафар манкунианлар "Олд Траффорд"да "Бёрнли"ни қабул қилди. Том Хитоннинг ажойиб сейвлари туфайли баҳс голсиз дуранг билан якунланди. Мезбонлар рақиб дарвозасига 37 та зарба берди.

"Уотфорд" уйида "Халл Сити"ни таслим этди (1:0). Учрашувдаги ягона гол "Халл Сити" футболчиси Доусон (автогол) номига ёзилди.

"Манчестер Сити" меҳмонда "Вест Бромвич"ни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:0) ва турнир жадвалида биринчи ўринни сақлаб қолди.

"Шаҳарликлар"нинг рақобатчиси "Ливерпуль" 10-турда "Кристал Пэлас" дарвозасига 4 та гол урди. Лондонликлар ҳам қизилларнинг голига жим қараб турмади ва икки маротаба жавоб беришга муваффақ бўлди.

Куманнинг "Эвертони" очко тўплашда давом этмоқда. Бу сафар улар "Вест Хэм"ни таслим этишди (2:0).

"Челси" якшанба куни "Саутгемптон"га қарши ўйнади ва Азар ва Диего Костанинг голи туфайли 3 очкога эга бўлди.

Тур "Сток Сити" ҳамда "Суонси Сити" ўйини (3:1) билан якунланди. Марк Хьюз шогирдлари Моусон ва Бонининг голлари туфайли бу баҳсда 3 очко ишлаб олишди.


"XURSANDLIK MFK" жамоаси 98 очко билан турнинг энг яхшисига айланди. Бунда Том Хитон ва Серхио Агуэронинг хиссаси катта.

"iPro" лигасида "Arteam" жамоаси 218 очко билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларни "ANDIJON 3125" (217 очко) ва "Jeng Jeng Jeng" (199 очко) эгаллаб турибди.

Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Ilkay Gündogan (MCI) 16 points

2. Sergio Agüero (MCI) 13 points

3. James McArthur (CRY) 12 points

4. Eden Hazard (CHE) 11 points

5. Tom Heaton (BRN) 10 points


Супер-сардор сифатида энг танланган ўйинчилар:

1. Alexis Sánchez

2. Philippe Coutinho

3. Romelu Lukaku

4. Diego Costa

5. Zlatan Ibrahimovic

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика