UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

4-3-3 схемаси, болаларга 11 га 11 ўйнашнинг тақиқланиши, мактабларга йўналтирилган пуллар — Бельгия қандай қилиб энг яхши терма жамоага айланди? Янгиликлар

4-3-3 схемаси, болаларга 11 га 11 ўйнашнинг тақиқланиши, мактабларга йўналтирилган пуллар — Бельгия қандай қилиб энг яхши терма жамоага айланди?

Бундан атиги 20 йил олдин бельгияликлар футболда россияликлардан ҳам ёмонроқ эди.

Ҳозир Бельгия терма жамоаси ФИФА рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди, унинг “олтин авлоди” эса қаторасига тўртинчи йирик халқаро турнирда ғолиб чиқишга даъвогарлик қилмоқда. Унутмаслик керакки, мамлакат аҳолиси бор-йўғи 12 миллион киши(!)ни ташкил қилади. 

Бельгияликлар ҳар доим ҳам яхши ҳолатда бўлишмаган. Бундан 20 йил аввал Бельгия футболи инқирозга юз тутган, уларнинг жамоаси рейтингда Россиядан пастроқда, 28-ўринда эди. 

Ёшлар футболини модернизация қилишга қаратилган иродали қарорлар туфайли вазият тезда ўнгланди.

"БEЛЬГИЯ ФУТБОЛИ ДАРАЖАСИДАН ҲАЙРАТДА ҚОЛДИК"

1986 йилда Бельгия терма жамоаси Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг ярим финалига қадар етиб борди ва унда мусобақанинг бўлажак ғолиби Аргентинага ютқазди (Диего Марадонада дубль) ва учинчи ўрин учун баҳсда Францияга мағлуб бўлди. Ундан олти йил бурун бельгияликлар Италияда бўлиб ўтган Европа чемпионати финалига қадар етиб бориб, ГФРга мағлуб бўлганди. Аммо жамоанинг жаҳон чемпионатидаги катта муваффақияти энг катта самара берди.

Бироқ шундан сўнг Бельгия футболи инқирозга юз тутди. Жамоа кетма-кет иккита Европа чемпионатини ўтказиб юборди, 1994 йил АҚШда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 1/8 финалда тўхтади, Франциядаги ЖЧда гуруҳдан чиқолмади. Вазият 2000 йилда Бельгия Нидерландия билан биргаликда мезбонлик қилган Европа чемпионатида авж палласига етиб келди. Бельгияликлар гуруҳдан чиқишни уддалай олишмади. Ўз майдонидаги қўллаб-қувватлашларга қарамасдан, уларнинг Туркияга кучлари етмади. Шундай қилиб, Бельгия жаҳон ва Европа чемпионатлари тарихида турнирни гуруҳ босқичидаёқ якунлаган биринчи мезбон давлатга айланди.

Ўз она жамоасининг шармандали натижаларини Брюсселдаги стадион трибунасида 1986 йилдан 1994 йилгача Бельгия терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган Мишель Саблон бевосита кузатиб борди. Кўп ўтмай, унга футбол ассосиасияси президенти ва ФИФА ижроия қўмитасининг амалдаги аъзоси Мишель Д'Хуг қўнғироқ қилиб, вазиятни ижобий томонга ўзгартиришни ва унга ассоциациянинг техник директори лавозимини таклиф қилди. Саблон розилик берди.

"Бельгия футболи даражасидан ҳайратда эдик.  U-17, U-18 ва U-19 жамоалари кўриб чиқилганда ҳам нимадир тубдан нотўғри эканлиги кўриниб турарди. Гап нафақат натижалар, балки ўйин сифати ҳақида эди. Бу футболимизда ўзгаришлар қилиш зарурлидан далолат берарди. Шундан кейин деярли ҳамма нарсани ўзгартирдик", – деб эслайди Саблон.

"БИЗДА ДАЛИЛЛАР, РАҚАМЛАР БОР ЭДИ"

Саблон собиқ футболчи, иккинчи дивизион мураббийи, шунингдек, Лёвен университети профессори – Вернер Хелсен билан учрашди. Хелсенга Бельгиядаги энг яхши ўйин моделини аниқлаш учун болалар футболи бўйича кенг кўламли тадқиқот ўтказиш таклиф қилинди.

Профессор олти талаба билан биргаликда турли ёш гуруҳлари ўйинларининг 1500 соатлик видеоёзувларини таҳлил қилди. Қисқа ва узун паслар, ҳар бир футболчининг тўпга тегинишлари сони, майдондаги жойлашув каби жиҳатларга алоҳида этибор қаратилди. 

"Натижалар одамни эсанкиратиб қўядиган даражада бўлди. Мана нима учун ҳаммасини илмий таҳлилдан бошлагандик. Саккиз ёшли бола ярим соатлик ўйинда бор-йўғи икки марта тўпга тегиши ҳақидаги статистик маълумотларни клубларга кўрсатсак, ҳеч ким буни яхши ҳол демаслиги аниқ. Бизда бунга далиллар, рақамлар бор эди", – дейди Саблон.

Хелсеннинг ўрганишлари чуқурроқ ёндашувни талаб қилди. Саблон 70 дан ортиқ кишидан иборат ишчи гуруҳ (футбол мутахассислари, мураббийлар, академиялар директорлари, жисмоний ривожланиш билан шуғулланувчи олимлар, психологлар)ни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Аста-секин Мишель Бельгия футболини жонлантириш учун ҳаракат режасини тузди.

4-3-3 СХЕМАСИГА ОМАМИЙ РАВИШДА ЎТИШ

Саблон билан биргаликда ёшлар мураббийлари Боб Брауэйс, Эрик Абрамс, Марк ван Гирс ва Бельгия қироллик футбол ассоциацияси мураббийлар тайёрлаш директори Крис ван дер Хэген инқилоб яратишга киришдилар. Улар биринчи муаммони фойдаланилган схема ва ўйин услубида кўрдилар. Аввалроқ Бельгия кўпроқ ҳимояланиб, қарши ҳужумга ўтиб, 4-4-2 ёки ҳатто 3-5-2 схемасида ўйнаган. "Бельгия эски ва ибтидоий футбол ўйнарди. 4-4-2 ёки 3-5-2 билан сиз югурувчилар ва ишчи отларни яратишга мойил бўласиз", – дейди Брауэйс.

Ишчи гуруҳ Нидерландия, Франция, Испания, шунингдек, “Барселона” ва “Аякс” жамоаларининг машғулот услубларини ўрганиб чиқди ва у ердаги барча ёшлар жамоалари 4-3-3 схемасида ўйнаганига гувоҳ бўлди. Шундан сўнг Бельгия терма жамоасининг барча ёш тоифаларида худди шу нарсани жорий этишга қарор қилинди. Замонавийроқ схемага ўтиш янги турдаги ўйинчиларни кашф қилишни ва ижобий натижаларга эришишни ҳам назарда тутган. "4-3-3 келажак футболчисини тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга эди. Турли ўйин тизимларини баҳолаб чиқилгач, у энг самаралиси бўлиб чиқди. Сизда орқада тўртта ҳимоячи, ҳимоя ва ҳужумга ихтисослашган ярим ҳимоя учбурчаги, марказий ҳужумчи ва дриблинг қилиш муҳим аҳамият касб этувчи икки қанот ҳужумчиси бўлади", – дейди Саблон.

Улар учун 4-3-3 ҳудудий футбол билан узвий боғлиқ эди – бу концепция майдоннинг охирги учдан бир қисмида рақиб устидан устунликни, ҳимоядан ҳужумга тез ўтишни ва барча ўйинчилар ўртасида юк(оғирлик)ни бир хил тақсимлашни назарда тутади. 

"Бу истиқболли қарор эди. 4-3-3 ўйинчиларнинг индивидуал маҳоратини ривожлантириш учун барча талабларга жавоб беради. Агар ёш футболчилар шахсий қўриқлаш (опека)дан фойдаланса, бу тактик жиҳатдан нимани англатади? У фақат битта ўйинчини бутун ўйин давомида кузатади. Ҳудудлар бўйича ўйнасангиз, рақибга ва ўйин ҳолатига нисбатан ўзингизни қандай қилиб тўғри жойлаштириш ҳақида кўпроқ ўйлашингизга тўғри келади", – дейди Брауэйс.

Ишчи гуруҳ махсус рисола яратди ва у нафақат миллий терма жамоалар мураббийларига, балки бутун мамлакат бўйлаб бошқа ёшлар жамоаларига ҳам юборилди. Рисолада ҳар бир ўйинчи тизим билан таниш бўлиши учун янги схемани қандай жорий этиш кераклиги кўрсатиб ўтилган. Бироқ барча мураббийларни бирданига қайта ўрганишга мажбур қилиш осон бўлмади. Янги схема жорий этилгандан сўнг ёшлар жамоаси дастлабки ўйинларидан бирини 1:6 ҳисобида ютқазди. "Ҳатто ассоциацияда баъзилар буни фалокат деб айтишди. Лекин биз эътироз билдирдик: "Йўқ, шошилманг. Мана кўрасиз, сиз тараққиётнинг гувоҳи бўласиз". Тўрт йил ўтгач, биз Европанинг U-17 ва U-19 жамоалари ўнталигига кирдик, гарчи биз бундай мақсадни ўз олдимизга қўймаган бўлсак ҳам", – деб эслайди охир-оқибат ҳақ бўлиб чиққан Саблон.

Яна битта принцип бўлмаса, кучли бешликка киришлари мумкин эди. 2009 йили U-17 терма жамоаси Эден Азар савиясидаги футболчилар U-19 га ўтиб кетгани боис Европа чемпионати финалига чиқа олмади. Агар футболчи ёши каттароқ жамоага ўтса, у бошқа тенгдошлари сафига қайтмайди. Уларга ортга қайтиш йўқлиги ҳақида тушунча берилди. 

"Ўйинчи юқори савиядаги мусобақага тайёр бўлиши билан биз уни унга ундаймиз. Биз унинг орқага қайтишига йўл қўймаймиз, чунки юқори даражадаги жамоада унинг муваффақияти сезиларли бўлади. Акс ҳолда, у ҳеч нарсани ўрганмаган бўларди. Барча даражадаги асосий мақсадимиз – сифатли катта ўйинчини яратиш", – дейди Саблон. 

Барча мактаблар ҳам схемадан фойдалангани йўқ. Масалан, "Андерлехт"дашилар 3-4-3 да ўйнайди, лекин ўз позициясини тушунтириб беради. Клуб академияси ўйинчилари ўйин давомида 70% тўпга эгалик қилшини истайди. Балки тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнашса, ўз шогирдларига эрта ёшда қулай шароит яратиб беришарди. Учта ҳимоячи билан ўйнаш вазифани мураккаблаштиради. Шунингдек, "Андерлехт"да 21 ёшгача бўлган футболчиларга тўп олиб қўйиш тақиқланади. Уларга рақибнинг ҳужумларини фақат тўғри жойлашув ва тўп йўлига ғов бўлиш орқалигина уни тўхтатишга рухсат берилади. Бу ўйинчиларнинг техникасини ривожлантиришга ёрдам беради.

БОР ЭЪТИБОР БИР ОНЛИК НАТИЖАГА ЭМАС, МАҲОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛАДИ

Илмий тадқиқот натижаларидан бири сифатида маъносиз ўйинлар ва турнирлардаги бир лаҳзалик ғалабаларга жуда кўп урғу берилганлиги таъкидланган. Ёш футболчиларнинг ривожланиши эса етарли даражада эмас. Саблон бутун мамлакат бўйлаб мураббийлар ва мактаб раҳбарлари билан ҳар бири тўрт соат давом этган 200 дан ортиқ учрашувлар ташкил қилди. Уларда мутахассис тақдимотлар ёрдамида янги усуллар ҳақида гапирди, кейин эса майдонда ҳаммасини кўрсатиб берди. Ва ҳар гал Мишель шундай деган эди: "Агар сиз ҳар бир ўйинда қайта-қайта ғалаба қозонишни мақсад қилиб қўйсангиз, унда болалар футболидаги фаолиятингизни якунланг. Бориб, балиқ овидан завқланинг".

Учрашувларнинг бирида у 7-8 ёшли ўғил болалар ўртасида бўлиб ўтаётган мусобақа жадвалидаги ҳолатни кўриб, ғазабланди. У ушбу ёш босқичида жадваллар хато эканлигини тушунтирмагунча тақдимотни бошлашдан бош тортди. Янги дастурга кўра, футболчилар биринчи навбатда техник, кейин эса тактик асосларга эга бўлишлари, шундан кейингина жамоавий тактикани ўзлаштиришлари лозим эди.

Шунингдек, янги истеъдодларни излаш учун олти йўналишдан иборат рўйхат ишлаб чиқилган. "Мен скаутлик қилганимда, ғалабага чанқоқлик, руҳий барқарорлик, индивидуаллик, "портлаш" хислати, ўйинни тушуниш, тўп ва танани бошқариш каби хусусиятларни инобатга оламан", – деб тушунтиради Абрамс. Мутахассис ғолиблик менталитетини асосий мезон деб атайди. Ўйинчи кучайиш учун ҳаракат қиляптими ёки йўқлиги муҳим.

“Футболчи ниҳоятда иқтидорли бўлиши мумкин, лекин у бу сифатсиз элитага кира олмайди. Бу билан у жамоанинг энг яхши футболчиси ҳам бўлмаслиги мумкин. Ҳаммаси ўйинлар натижаларида эмас, балки потенциал ва ҳаракатда", – дейди Абрамс. 

У биринчилардан бўлиб ҳозирда Белгия терма жамоасининг асосий юлдузи ва дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган – Кевин де Брюйненинг фантастик салоҳиятини пайқаган. "16 ёшида у ўйинни бошқаларга қараганда уч баробар тезроқ ўқирди", – деб тушунтирди Абрамс.

11 ГА 11 ЎЙНАШДАН ВОЗ КЕЧИШ

Тадқиқот шуни кўрсатдики, 11 га 11 ўйинларда ёш футболчилар бутун ўйинда фақат икки марта тўпга тегиши мумкин. Яъни, футболчи аслида футбол ўйнамайди, 90 дақиқа давомида майдон бўйлаб мақсадсиз кезиб юради. Буни ҳам тузатиш шарт эди.

Саккиз ёшгача бўлган болалар 5 га 5, кейин 8 га 8 ўйнашни бошладилар ва 12 ёшга тўлгандан кейингина – 11 га 11. Шундай қилиб, улар дриблинг, зарба ва диагональ пасни яхши ривожлантирдилар. "Футболчиларимиз тўрт-беш ёшдан ўйнай бошлайди. Уларга эркинлик бериб, бемалол ўйнашларига имкон яратиш жуда муҳим. Биринчидан, футбол улар учун доимий машғулотлар бўлиб қолмаслиги ва қизиқарли бўлиши керак. Кейин дриблингни ўргатишни бошлаймиз. Улар пас бериш кўникмасини эшаллашдан олдин, аввало, тўп билан ҳаракатланишни ўзлаштиришлари керак. Ва шундан кейингина улар икки томонлама ўйнашни бошлашади", – дейди Саблон.

2014 йилда 6-7 ёшли болаларга 2 га 2 ўйнаш таклиф қилинган эди. Мутахассислар 5 га 5 ўйналганда, эндигина футбол ўйнай бошлаган бола футболни яхшироқ ўйнайдиган тенгқури орасида ўзини кўрсата олмаслиги мумкинлигини тушунишган. Унга ҳали зарур кўникмаларни эгаллаш учун вақт керак бўлади. Шу сабабли оралиқ босқич ихтиро қилинди, бу эса ўйинчиларни футболга эмас, аксинча, футболни ўйинчиларга мослаштиришга имкон берди.

"Бу ёшда улар ўзлаштиришга тайёр бўлган маҳоратлар – бу дриблинг ва зарба", – дейди ван Хаген. "Бу ёш болаларнинг психологик ва ақлий имкониятларига мос келади, чунки бу ёшда улар ўзини ўзи ўйлайдилар. Улар қачон дриблинг қилиш, қачон пас беришни билиш учун зарур бўлган мураккаб қарорларни қабул қила олишмайди.

Баъзи ота-оналар дастлаб ғазабланишди ва бизни ақлдан озган деб ўйлашди. Улар футбол жамоавий ўйин, деб бақиришди. Бир неча ой ўтгач, улардан бири менга СМС юборди: "Крис, энди мен ҳаммасини тушундим. Бугун ўғлим 4 та гол урди. Ўтган йили у бутун мавсум давомида бирорта ҳам гол ура олмаганди".

ҲУКУМАТ ЁРДАМИ

Бельгия футболи янги усуллардан ташқари давлатдан ҳам ёрдам олди. Ахир, мамлакат Еврони ўзида ўтказиш ҳисобига яхши даромадга эга бўлди. Саблон бу пулнинг бир қисмини ёшлар ривожланишига сарфлашни талаб қилди. Тюбизе шаҳрида янги миллий футбол маркази қурилди. Федерация буни бепул қилганидан сўнг мураббийлик курсларига ҳужжат топширганлар сони ўн баробар ошди.

Флорида университети психологи Андерс Эрикссон Берлин мусиқа академиясининг энг яхши мусиқачилари халқаро саҳнага чиқишдан олдин неча соат машқ қилганликларини ўрганиб чиқди. У 10 000 соатлик қоидани ишлаб чиқди ва Саблон биринчи бўлиб уни футболга мослаштирди.

"10 минг соат минимал рақам эканлиги аниқ. Аммо буни клублардаги машғулотларга қиёсласангиз, ёш футболчилар ҳафтасига атиги 10-12 соат машғулот ўтказганликларини тушунасиз. Исталган натижага эришиш учун сиз ҳафтасига камида 20 соат машқ қилишингиз керак", – дейди Мишель.

Бельгия ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб саккизта марказлаштирилган футбол мактабларини қуриш учун миллионлаб сармоя киритди. Машғулотлар дастури доирасида улар 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган энг иқтидорли спортчиларга ҳафтасига тўрт марта икки соатдан қўшимча машғулотлар ўтказишди. Масалан, де Брюйне, Тибо Куртуа, Аксель Витсель, Дрис Мертенс, Симон Миньоле, Насер Шадли шундай мактаблар имтиҳонидан ўтган – уларнинг барчаси терма жамоанинг бўлажак Евро учун қайдномасида.

Бироқ бошқа мисоллар ҳам бор. "Андерлехт" 2007 йилда шунга ўхшаш лойиҳа масаласида Брюсселдаги иккита мактаб билан ҳамкорлик қилишни бошлаган. Ҳозирги кунда дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири – Ромелу Лукаку улардан бирининг битирувчиси. Шу билан бирга, "Андерлехт" ўқувчиларнинг умумий билимига, таълимига ҳам эътибор беради. Футболчилар ўз баҳоларини яхшиламагунча машғулотларга киришишлари мумкин эмас.

"Бизда 6 ёшдан 21 ёшгача бўлган 220 нафар йигит профессионал фаолиятларини йўлга қўйишни орзу қилишади.

Улардан қанчаси ҳақиқатан ҳам профессионал бўлади? Максимум 10 фоизи. Биз уларга бу содир бўлмаган тақдирда улар мактабда олган билимлари билан иш топишлари мумкинлигини ва инлеттектуал ривожланган шахс бўлишларини тушунтирамиз", – дейди "Андерлехт"нинг болалар футболини ривожлантириш бўйича директори Жан Киндерманс.

2012 йилда ўз вазифасини бажариб бўлган Саблон Бельгия футболини тарк этди. У олти йил давомида Сингапур футбол федерациясида ишлади, ҳозир эса нафақада. Бельгияликларнинг ҳозирги “олтин авлоди” ҳозирча ЖЧ-2018 "бронза медали"ни қўлга киритди. Янги де Брюйне ва Азарлар ҳали уфқда кўриниш бермади. Аммо шубҳасиз, бундай юқори сифатли тизим орқали ҳали кўп иқтидорлар кашф этилади.

Шерзод Нурматов таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика