UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  11 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  52 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Энг кўп гол урилган мундиаль, финалдаги триллер, Мессининг чемпионлиги — ЖЧ-2022 воқеликлари Янгиликлар

Энг кўп гол урилган мундиаль, финалдаги триллер, Мессининг чемпионлиги — ЖЧ-2022 воқеликлари

Қатар майдонларида ўтган Жаҳон чемпионати якунланди.

Финал баҳсида Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси Францияни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этди.

Бир ой давомида бутун дунё эътиборини ўзига тортган мусобақа чиройли тарзда тугади. Биз эса Қатарда ўтган мундиални ҳеч қачон унутмаймиз ва бунга 20 та сабаб бор.

1. Мессининг чемпионлиги


Инсоният тариҳидаги энг яхшилардан бири дея эътироф этиладиган Лео Месси ваниҳоят, ЖЧда ғолиб бўлди ва узоқ давом этган Роналду билан бўлган рақобатга нуқта қўйди. Лео энди Марадона ва Пеле қаторида, чунки у жаҳон чемпиони.

2. Финалдаги триллер

Финал баҳси турнирнинг ажойиб кульминациясига айланди, кўпчиликнинг фикри бўйича бу тарихдаги энг зўр финал.

3. Қишда ўтган биринчи мундиаль



Қатардаги мундиаль биринчи маротаба қишда, яъни одатий футбол мавсум жадвалини бузган ҳолда ўтказилди. Бунга сабаб сифатида Қатардаги иссиқ об-ҳаво келтирилди.

4. Месси ва Роналдунинг сўнгги перформанслари

Месси 35 ёшда, Роналду эса 37 да, катта эҳтимол билан бу уларнинг сўнгги порлаган мундиали эди.

5. Марокашнинг порлаши ва Африка жамоаларининг биринчи ярим финали

Марокаш терма жамоаси тарихий натижа қайд этди ва сенсацион натижага эришиб, 4-ўрини қўлга киритди.

6. Яримавтоматик офсайд аниқловчи тизим

Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи маротаба яримавтоматик офсайд аниқлаш системаси ишлатилди.

7. Месси фактори

Лео Месси фаолиятидаги энг яхши Жаҳон чемпионатини ўтказди ва энг яхши ўйинчи совринига сазовор бўлди.

8. Араб давлатидаги биринчи Жаҳон чемпионати

Араб давлатлари ўз тарихида биринчи бор мундиалга мезбонлик қилди.

9. Аргентинанинг узоқ кутилган чемпионлиги

Аргентина терма жамоаси 36 йиллик танаффусдан сўнг яна жаҳон биринчилигида ғолиб бўлди.

10. Роналду муффақиятсизлиги


Роналду учун бу турнир фаолиятидаги энг омадсизи бўлди, Криштиану мундиалда бор-йўғи 1 та гол урди ва Португалия терма жамоасига фақатгина муаммо туғдирди.

11. Бразилия яна ютқазди

Бразилия терма жамоаси энг кучли таркибга эга бўлиб, яна мундиални эрта тарк этди.

12. Янги юлдузлар

Мундиалда бир нечта иқтидорлар кашф этилди – Энцо Фернандес, Гонсалу Рамуш, Хулиан Альварес, Софьян Амрабат, Йошко Гвардиол, Рицу Доан ва бошқалар.

13. Қаҳрамон дарвозабонлар

Қатардаги мундиаль, дарвозабонлар перформансига айланди – Яссин Буну, Доминик Ливакович, Эмилиано Мартинес, Андрис Нопперт, Муҳаммад Ал Овайс.

14. Қатарнинг дебюти



Қатар терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида дебют қилди.

15. 32 та терма жамоа қатнашган охирги ЖЧ

ЖЧ-2022 32 та жамоа иштирок этган сўнгги мундиаль бўлди. 2026 йилдаги Жаҳон чемпионатида 48 та терма жамоа иштирок этади.

16. Қўшиб берилган дақиқалар

Бу сафарги Жаҳон чемпионатида кўшимча дақиқалар янги қоидаларга асосан ҳисобланди. Шу сабаб ушбу мундиалда жуда кўп қўшимча вақт қўшиб берилди.

17. Энг кўп гол урилган мундиаль

Қатардаги мундиалда жами 172 та гол урилди – бу эса ЖЧлар тарихидаги рекорд.

18. Мбаппе иштироки



Турнирнинг энг яхши тўпурари номига сазовор бўлган Килиан мундиалда энг яхши ўйинчилардан бири бўлди. Унинг иштирокисиз бу Жаҳон чемпионатини тасаввур қилиш қийин.

19. Ришарлисон шедеври

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Ришарлисоннинг Сербия дарвозасига урган голи катта эҳтимол билан турнирдаги энг чиройли гол ва Жаҳон чемпионатлари тарихига муҳрлангани, шубҳасиз.

20. Саудияликларнинг тарихий ғалабаси

Саудия Арабистони терма жамоаси 1-турда сенсацион тарзда Аргентинани мағлуб этди ва бу натижа турнирнинг энг катта сенсацияларидан бирига айданди.

Қатар майдонларида ўтган Жаҳон чемпионати сиз учун нимаси билан эсда қоларли бўлди?

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика