Эмери: "Ўзилга ёрдам бермоқчимиз"

Mirjalol Normatov
25 июл 2018, 14:47
"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери ярим ҳимоячи Месут Ўзилни қўллаб-қувватлади.

"Жамоадаги ҳамма Месутга ёрдам беришни, бу ер унинг уйи ва оиласи эканлигини ҳис қилишини истамоқда. У бизнинг сафимизга кутганимдан эртароқ келди, бундан хурсандман. Уни ҳар доимги ҳолатига қайтариб, кайфиятини кўтаришимиз керак. Ишонаман, у кучли мавсумни ўтказади. Унинг қарорларини ҳурмат қиламиз", - деди Эмери.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph