UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  1 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   0 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  8 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  6 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1

Элдор Шомуродов: “Мусобақага тайёргарлик яхши кетяпти” Янгиликлар

Элдор Шомуродов: “Мусобақага тайёргарлик яхши кетяпти”

Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси навбатдаги Осиё чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда.
Кеча Равшан Ҳайдаров шогирдлари биринчи лига вакили “Оқ-тепа” билан беллашиб, 3:0 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиндаги дастлабки гол Элдор Шомуродов ҳисобига ёзилди. “Машъал” ҳужумчиси сайтимизга ўз фикрини билдирар экан, тайёргарлик яхши кетаётганини айтиб ўтди.

“Ҳозир бор эътиборимиз ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муносиб иштирок этишга қаратилган, - дейди сурхондарёлик футболчи. - Бунинг учун машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Ҳозир бизга Равшан ака Ҳайдаров мураббийлик қилмоқда. Йил бошида Алексей Евстафеев билан ишлагандик, кейин Сергей Лушан жамоани бошқарди ва эндиликда Равшан Ҳайдаров бизни Осиё чемпионатига тайёрламоқда. Евстафеев қўли остида 4-4-2 схемасида ҳаракат қилардик. Равшан ака эса бизга 4-3-3 тактикасида ўйнашимиз кераклигини айтяпти. Сергей Лушан даврида ҳам шу усулда тўп сурардик”.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика