UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  0 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  5 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  5 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  6 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  15 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1

Элдор Шомуродов: "ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор"

Ўзбекистон МТЖ бугундан навбатдаги йиғинини бошлади.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори, ҳужумчи Элдор Шомуродов БААга қарши бўлажак учрашув олдидан фикр билдирди. 

"Ҳаммада кайфият аъло даражада. Босим йўқ. Бугун йиғилдик. Худо хоҳласа, Дубайга кетамиз ва тайёргарликни ўша ерда давом эттирамиз.

Ҳеч қандай хавотир йўқ. Биз нима қилишимиз кераклиги ва бизни қандай ўйин кутиб турганини биламиз. Бундай ўйиндан олдин ортиқча мотивация ҳам шарт эмас деб ўйлайман. Ҳамма футболчилар тайёр ва бизга қандайдир омиллар халақит қилади деб ўйламайман. 

Ўзимни яхши ҳис этяпман. Баҳсга 100 фоиз тайёрман, Худо хоҳласа. Тайёргарлик учун ҳали яна 1 ҳафта вақтимиз бор. Албатта, осон бўлмайди. Биринчи навбатда, иссиқ ҳавога мослашимиз керак. ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор. Бутун Ўзбекистон биздан нимани кутаётганини тушуниб турибмиз. Бу сафар хато қилишга ҳаққимиз йўқ деган фикрдаман", – деди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон беллашуви 5 июнь куни 21:00 да бошланади.  

26 май куни Тимур Кападзе терма жамоа йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика