Элбер: “Коутиньога тажовузкорлик ва ўзига бўлган ишонч етишмаяпти”
13 май 2020 08:05
Янгиликлар
Элбер: “Коутиньога тажовузкорлик ва ўзига бўлган ишонч етишмаяпти”
“Бавария” собиқ аъзоси Жованни Элбер Филиппе ҳақида гапириб ўтди.
“Коутиньода руҳий муаммолар бўлиши мумкин. У “Ливерпуль”далигида жуда ажойиб ўйин намойиш этарди. Аммо шундан сўнг “Барселона”да ғалати даврни бошдан ўтказди. Кўринишидан Каталониядаги воқеалардан сўнг Филиппе ҳали ҳам ўзига кела олгани йўқ. Ҳаммаси яхши кетмаётган вақтда Коутиньонинг мувозанатдан чиқиб кетиши жуда осон. Унга тажовузкорлик ва ўзига бўлган ишонч етишмаяпти. Бундай қобилиятли футболчи учун эса бу жуда ҳам афсусланарли”, — дейди Элбер.
Фикрлар