Эдди Хау ПСЖ ниманинг эвазига мағлуб этилганини тушунтирди
05 окт 2023 22:56
Янгиликлар
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау ПСЖга қарши (4:1) ЕЧЛ 2-тур учрашуви натижаси ҳақида фикр билдирди.
"Биз учун ажойиб оқшом, ўйин давомида диққатга сазовор кўп вазиятлар бўлди. Мухлислар бу оқшом бизга совға ҳозирлашганидан хурсандман. Бу ажойиб эди!
ПСЖ шунчалик яхши жамоалигидан чуқур ҳимояланишимизга тўғри келди.
Биринчи бўлимда яхши вазиятлар яратдик ва тинимсиз прессинг уюштирдик, бу бизнинг ўзига хос хусусиятимиздир", – деди мутахассис.
"Ньюкасл" Чемпионлар Лигасининг навбатдаги ўйинини 25 октябрь куни Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўз уйида ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар