ЕЧЛ. "Ювентус" — "Лион" учрашуви ўтказиладиган сана тасдиқланди

9 май 2020, 23:27
Мазкур жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин французларнинг кичик устулиги билан якунланганди - 1:0.

"Ювентус"га қарши ўйин 7 августда ўтказилиши тасдиқланди. Учрашув Туринда томошабинларсиз ўтказилади", — деди "Лион" президенти Жан-Мишель Оляс RTLFoot нашрига.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Франция чемпионати баҳслари муддатидан олдин якунланди. Италияда эса мавсумнинг қайта тикланишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RTLFoot