UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Саудия Арабистони. Роналду фаолиятидаги 902-голини урган ўйинда "Ал Насср" йирик ғалаба қайд этди  0 00:37Гвардиола "Сити"нинг чемпионликдаги асосий рақибини айтди  0 00:15Роналду "Ал Насср"да юз фоизлик натижа қайд этмоқда  1 23:58Ўзбекистон U-16 термаси Францияга мағлуб бўлди  3 23:33Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”  1 23:17Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  0 23:10"Ливерпуль"нинг асосий футболчиси "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 22:50Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"   9 22:42Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"  20 22:27Саудия Арабистони. "Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:15"Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бошланиш вақти маълум қилинди  15 21:56Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"  0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади   257 21:26Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"  5 21:25Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1, Дарвоза тўсини ва устуни Жиззахликларни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

Мадридда чиройли голлар шоуси. "Реал" ва "Манчестер Сити" бир-бирига 3тадан гол урди Янгиликлар

Мадридда чиройли голлар шоуси. "Реал" ва "Манчестер Сити" бир-бирига 3тадан гол урди

Бугун Европа Чемпионлар лигасида 1/4 финалидан ўрин олган иккита ўйин бўлиб ўтди.

Мадридда "Реал" жамоаси "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Даҳшатли тарзда ўтган учрашувда 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг натижа қайд этилди. Барчаси "Этихат стэдиум"да ҳал бўлади.

Реал Мадрид

Рубен Диаш - 12', Родриго - 14', Федерико Вальверде - 79'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Quarter Finals-тур

10/04/2024, 00:00

3
:
3
Тугади

Манчестер Сити

Бернарду Силва - 2', Фил Фоден - 66', Йошко Гвардиол - 71'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 76680 томошабин

Бош ҳакам: Francois Letexier

45'
90'
1'  Орельен Тчуамени
12'  Рубен Диаш
14'  Родриго
14'  Винисиус Жуниор
71'  Родриго (Браим Диас)
71'  Тони Кроос (Лука Модрич)
79'  Федерико Вальверде
79'  Винисиус Жуниор
81'  Даниэль Карвахаль
86'  Винисиус Жуниор (Хоселу)
2'  Бернарду Силва
37'  Мануэль Аканджи
66'  Фил Фоден
66'  Джон Стоунз
71'  Йошко Гвардиол
71'  Джек Грилиш
87'  Фил Фоден (Хулиан Альварес)
88'  Бернарду Силва

ЕЧЛ

1/4 финал, 09.04.2024

"Сантьяго Бернабеу", Мадрид

"Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:3

Голлар: Р.Диаш (автогол) 12, Родриго (В.Жуниор) 14, Ф.Вальверде (В.Жуниор) 79 - Б.Силва 2, Ф.Фоден (Ж.Стоунз) 66, Й.Гвардиол (Ж.Грилиш) 71

Бош ҳакам: Франкоис Летексер

"Реал Мадрид": Лунин, Карвахаль, Рюдигер, Тчуамени, Менди, Вальверде, Кроос (Лука Модрич, 72), Камавинга, Беллингем, Винисиус Жуниор (Хоселу, 86), Родриго (Браим Диас, 71).

"Манчестер Сити": Ортега, Аканджи, Стоунз, Рубен Диаш, Гвардиол, Ковачич, Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Фоден (Хулиан Альварес, 87), Холанд.

Огоҳлантиришлар: О.Тчуамени 1, Д.Карвахаль 81 - М.Аканджи 37, Б.Силва 88

ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Ўйин якунланди. Супер беллашув учун ҳар иккала жамоага ҳам раҳмат.

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90 - Карвахалнинг чап оёқдаги зарбаси ноаниқ кетди.

88 - Браим Диасни тўхтатиб қолгани учун Бернардуга сариқ карточка кўрсатилди.

87 - Кичик жароҳат олган Фоден ўрнига Хулиан Альварес туширилди.

86 - Винисиус ўрнига Хоселу тушди.

81 - Ҳакамга кескин эътироз учун дани карвахаль огоҳлантирилди.

79 - ГОООООЛЛЛ! Винидан навбатдаги ассист ва Феде Вальвердедан супергол! Бугун чиройли голлар кўрадиган кунимиз экан - 3:3. Тўп Феденинг оёғига тушса дарвозабонларга ҳавас қилиб бўлмайди.

Бугун "Ман Сити" уччала голини ҳам жарима майдончаси ташқарисидан киритди.

71 - ГОООООЛЛЛ! "Ман Сити" футболчиларидан яна бир фантастик гол. Йошко Гвардиол Гвардиолани ҳурсанд қиладиган голни урмоқда. Меҳмонлар 5 дақиқа ичида мағлубиятни ғалабага айлантиришмоқда. Энди ҳужумлар қилиш ва гол уриш навбати "Реал"гами?

66 - ГОООООЛЛЛ! Даҳшатли формада бўлиб турган ва АПЛни ёндираётган Фил Фодендан супергол! Баракалла! Бизга интригали ўйин керак. Стоунздан ассист. Фоден бугунги кунни безаб берадиган гол урди - 2:2.

64 - Эрлинг Холанд кетма-кет икки эпизодда Винидан тўпни олиб қўйди) Бунақасиниям кўрдик бугун мана.

62 - Феде Вальверденинг зарбаси қўшни ҳовлига кетиб қолди.


Икки ажойиб мураббий.


60 - Зарбааа, Бернардунинг навбатдаги кутилмаган ва аниқ зарбасини Лунин қийинчилик билан қайтариб юборди.

59 - Фоденнинг зарбаси тўғри Луниннинг қўлларига борди.

57 - Камавинга тўпни Бернардунинг кичкинагина оёқлари орасидан олиб ўтди)

56 - Зарбааа, Родригонинг пасидан кейин Вини зарба позициясига чиқиб борди ва кучли, аммо сал ноаниқ зарба берди.

55 - Грилишнинг жаримадан узатган тўпига Родри бош билан зарба берди, бироз ноаниқ.

53 - Зарбааа, Родрининг қўпол хатосидан кейин Жуд Беллингем қулай позицияга чиқиб борди ва салгина ноаниқ зарба берди.

50 - Вини Грилишни йиқитди. Сити жарима зарбасини ижро этади.

49 - Грилишнинг кучли зарбаси анча ноаниқ кетди.

2-бўлимга старт берилди. Яна камида 45 дақиқа футболдан завқ оламиз.


"Реал" мухлислари томонидан ўйиндан олдидан тайёрланган перформанс.


Дастлабки 45 дақиқалик якунланди. Бироз тин оламиз, чой, кофе дегандек ичиб оламиз, меваларни паққос туширамиз ва иккинчи бўлимда қайтамиз.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42 - Зарбаа, мезбонлар бу сафар ҳам қарши ҳужумини зарба билан тугатмоқда. Винининг уринишидан кейин Ортега тўпни ушлаб олди.

39 - Фоденнинг зарбаси ноаниқ кетди.

37 - Сариқ, Винисиусни йиқитгани учун Аканджи огоҳлантирилди.

33 - Зарбааа, Винисиуснинг пасидан кейин Родриго жуда кучли зарба берди, бироз ноаниқ кетди. "Реал"рнинг деярли ҳар бир қарши ҳужуми жуда хавфли тус олмоқда.

31 - Зарба, Карвахалнинг пасидан кейин Родригонинг зарбасини Ортега ушлаб олди.


Родриго нозик ва ақлли зарба ижро этган вазият.


23 - Бернарду Винисиусдан тўпни олиб қўйди. Вини ўзига ўхшамаяпти, ҳозирча.

19 - Феде Вальверденинг чап оёқда йўллаган зарбасини Ортега ушлаб олди.

Ўйиндан олдин салгина уйқу босаётган эди, энди эса уйқуларим ўчиб кетди. Сизда ҳам шундай бўлгандир-а)

14 - ГОООООЛЛЛ! "Реал" нималар қилмоқда??? 2 дақиқа ичида иккита гол ва мезбонлар энди ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Родригодан гол, Винисиусдан эса ажойиб ассист.

12 - ГОООООЛЛЛ! Камавинга мувозанатни тикламоқда. Гигантлар жангида голлар давом этади. Камавинганинг зарбаси йўл-йўлакай Рубен Диашга тегиб дарвозадан жой олди.

Дарвоқе, охирги кунларда "Барселона" яна "Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар урчиди. Мана Бернарду ўзини каталонияликларга кўз-кўз қилмоқда.

7 - Аввал Холанд, кейин Гирилиш зарба берди. Зарбалар қайтарилгач "Реал" қарши ҳужумга қочишга уринди. Ўйин темпи даҳшатли даражада, мана буни футбол деса бўлади. Уҳлаб қолган дўстингизни уйғотиб юборинг, Эрталаб ҳайит намозигача супер ўйинни кўриб олишади.

6 - "Реал" олдинга ўтмоқда, уйда ютқазиш уларга ярашмайдида.

2 - ГОООООЛЛЛ! Бернарду Силва жарима зарбасидан ҳисобни очмоқда. Қойил! Ҳамма тўп жарима майдончасига узатилишини кутганда Бернарду тўпни яқин бурчакка ақлли зарба билан жойлаб қўя қолди. Айтдимку ўйин жуда тез бошланди деб.

1 - Ўйин жуда тез бошланди. Винисиус олдинга ўтди, жавоб ҳужумда эса Тчуамени Грилишни йиқитгани учун 36-сониядаёқ сариқ карточка олди.

1 - Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди. Супер ўйинга тайёрмисиз? Кеттик.

- Бугун икки даҳо мураббий бир-бирига қарши. Гвардиола ва Анчелотти тўқнашуви. "Реал" ва "Сити" бугун ЕЧЛда кетма-кет учинчи йил ўзаро тўқнаш келмоқда. Олдинги икки йил ҳар икки томон бир мартадан устун келишган. Бугун ўзбекчасига айтганда "учинчиси ҳалол". Олдинги икки мавсум булар ўртасида устун келган жамоа якунда Чемпионлар лигасини ютган.

- Ўша машҳур ЕЧЛ гимни янгради, жамоалар ўйинолди расмий тадбирларни ўтказишмоқда.

- Бугун Чемпионлар лигасида финалдан олдинги финалнинг дастлабкиси бўлиб ўтади. Гега ўйин!

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика