UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  8 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   6 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди" Янгиликлар

Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"

Ўзбекистон футзал бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Коста-Рика - Ўзбекистон (5:3) учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Бугунги учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Биринчи бўлим биз учун ёмон ўтди, лекин иккинчи бўлимда юқори иштиёқ туфайли яхши ўйнадик. Қизил карточка барчасини ўзгартириб юборди. Ўйиндаги энг муҳим вазият шу эди.

- Жаҳон чемпионатида бундай ёмон иштирок этганимизнинг сабаблари нима эди? Биз қандай хатоларга йўл қўйдик.

- Биринчи ўйинда биз ҳисобни тенглаштира олдик ва ҳисобдаги ортда боришимизга қарамай барчасини тўғрилай олдик. Бугун эса 3:2 ҳисобида ютаётганимиз пайтимизда Ропиев йўл қўйган фол барчасини ўзгартириб юборди. Биз ўша паллада ўйинни бой бердик, рақиб эса дарҳол ҳисобни тенглаштирди. Биз эса ўша заҳоти барчасини бой бердик.

- Жаҳон чемпионатидаги бундай ёмон иштирокимизнинг асосий сабабларидан бири жароҳатлар бўлди. Жароҳатлар сони кўпайиб кетганига нима сабаб бўлди?

- Жароҳатлар боғламнинг узилиши ва суяк синиши эди. Бу шунчаки омадсизлик ва бизнинг омадимиз келмади. Бу нормал ҳолат эмас, аммо биз бундай омадсизликка учрадик. Равшан бармоғини синдириб олди. Бу жароҳатларга машғулотлар сабаб бўлмади. Бундай жароҳатлар қачон рўй беришини назорат қила олмаймиз, афсуски. Мен бутун ўзбек халқидан ва мухлислардан узр сўрайман. Менинг фикримча, биз мундиалга жуда катта эътибор қаратиб юбордик.

- Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганингизга роппа-роса бир йил бўлди. Терма жамоадаги келажагингиз ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бу нарса муҳим деб ўйламайман, аммо мен шартномамни ҳозир якунлайман.

- Ўзбекистон футзали келажаги ҳақида нималар дея оласиз? Кейинги мундиалга яхши тайёргарлик кўришимиз учун нималар қилишимиз керак?

- Ўзбекистон меҳнат қилишда ва ривожланишда давом этиши керак. Афсуски, мен энди терма жамоа билан бирга бўлмайман, аммо терма жамоага маслаҳатлар бериб туришим мумкин. Ассоциацияга имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув эди.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди



Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика