UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  0 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  6 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

Хосе Венансио Лопес Нидерландияни нега мағлуб эта олмаганимиз ва Парагвай терма жамоаси ҳақидаги саволларга жавоб берди Янгиликлар

Хосе Венансио Лопес Нидерландияни нега мағлуб эта олмаганимиз ва Парагвай терма жамоаси ҳақидаги саволларга жавоб берди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Парагвайга қарши учрашув олдидан сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлади. Нидерландия терма жамоасига қарши кечган дастлабки учрашув ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Менинг фикримча, дастлабки учрашувда баъзи бир қийинчиликларга дуч келдик. Бутун ўйин давомида ҳисобда орта бордик, лекин рақибдан яхшироқ ўйин кўрсатдик. Нидерландия деярли ҳеч қандай хавф туғдира олмади, рақиб фақатгина биз йўлган қўйган хатолардан фойдаланди. Фикримча, ўша учрашувда ғалаба қозонишга биз кўпроқ лойиқ эдик. Энг муҳими, ҳисобда ортда боришимизга қарамасдан, жамоа характер кўрсата олди. Ҳеч бўлмаганда дуранг қайд этдик.

- Нидерландия кўпроқ ҳимояланди, деб айтиб ўтдингиз. Бундай "автобус" қўйиб олган жамоаларга қарши қандай ўйнашимиз мумкин? Биз Нидерландия ҳимоясини нима сабаб ёриб ўта олмадик? Нидерландияни мағлуб этишга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Бизга халал берган асосий жиҳатлардан бири - биз ҳисобда ортда қолганимиз. Ҳисобда ортда борганимиз бизга таъсир қилди, рақиб эса ушбу вазиятда ўзини эркинроқ ҳис қилди. Нидерландия ортиқча таваккал қилмади ва тартибли ҳимояланди, холос. Шу сабабли биз ҳимояни ёриб ўтишда қийналдик.

- Эртанги рақибимиз Парагвай терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз? Кўпчилик, Парагвай терма жамоасини кучли деб айтмоқда. Масалан, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Парагвайни жуда кучли ва тажрибали жамоа деб айтди.

- Ҳа, Парагвай жуда кучли терма жамоа. Бош мураббий ҳам терма жамоа билан 7 йил давомида ишлаб келмоқда. Футзалчилар ҳам мураббий нимани истаётганини тўлиқ билишади. Парагвай терма жамоаси сафидаги футзалчилар кучли ҳисобланган Испания ва Италия лигаларида тўп тепишади. Қисқа қилиб айтганда, улар жуда тажрибали.

- Биздан кучли бўлган Парагвай терма жамоасини нима эвазига мағлуб эта оламиз?

- Биз максимум ҳаракат қилишимиз керак. Ўзимизнинг юз фоизли ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Шунингдек, Нидерландияга қарши кечган учрашувдагидек ҳимояда хатолар қилмаслигимиз керак. Нидерландия позицион ҳужумда ҳеч қандай муаммо ярата олгани йўқ. Парагвайга қарши баҳсда ҳам имкон қадар ҳимояда хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Парагвай терма жамоаси стандарт вазиятлардан ҳам яхши фойдаланади. Шу сабабли ҳимояда хатосиз ўйнашимиз ва стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетишимиз керак.

- Агар мухлисларга ёки оммага қандайдир мурожаатингиз ёки гапларингиз бўлса, марҳамат.

- Биринчи навбатда бизни қўллаб-қувватлашларингизни сўрайман. Нидерландияга қарши кечган учрашувдагидек мухлислик қилишларингизни илтимос қилган бўлардим. Фақатгина жипслашиш орқали Жаҳон чемпионатида яхши натижага эриша оламиз. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислар ва ОАВ вакилларига ҳам катта раҳмат.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика