Рауль "Байер" бош мураббийи бўлиши мумкин

Sherzod Nurmatov
20 сен 2024
Испаниянинг "Реал" клуби афсонаси ва собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес Германиянинг "Байер" жамоаси бош мураббийига айланади.

Бу ҳақда "Sport Bild" хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, агар у келаси ёзда "қаймоқранглилар" бош мураббийлигидан кетиши мумкин бўлган Карло Анчелотти ўрнига "Реал"га кетса, Рауль Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Ҳозирда Рауль Гонсалес Испания Сегундасида тўп тепаётган "Реал"нинг иккинчи жамоаси "Кастилья"да бош мураббий бўлиб ишлайди. Унинг мадридликлар билан келишуви келаси ёзгача амал қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport Bild