

Бу ҳақда Goal хабар бермоқда. Сабаб — грузиялик ўйинчининг оғир жароҳати: Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинда (4:2) Кварацхелия тиззасининг хочсимон боғламини йиртиб олди ва катта эҳтимол билан мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Манба маълумотига кўра, Маза ПСЖ бош мураббийи Луис Энрикенинг талабларига тўлиқ жавоб беради, аммо битим учун клуб камида 50 миллион евро таклиф қилишига тўғри келади. Шу билан бирга, 20 ёшли ярим ҳимоячига бошқа топ-клублар, хусусан Англиянинг "Арсенал" ва "Тоттенхэм" жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Маза клуб сафида барча турнирларда тўққизта ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва учта голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.



