

Манба маълумотларига кўра, Париж клуби 20 ёшли футболчининг вакилларига ўз қизиқиши ҳақида аллақачон маълум қилган. Маза ПСЖнинг эҳтимолий янги футболчилари рўйхатидан ўрин олган бўлиб, клуб уни Хвича Кварацхелияга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кварацхелия 20 октябрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-тури доирасида "Барселона"га қарши кечган баҳсда (4:2) ўнг тиззасидаги олдинги хочсимон пайларини узиб олганди.

Шу билан бирга, "Байер" Мазани сотмоқчи эмас. Леверкузен клуби ярим ҳимоячига маошини оширган ҳолда 2030 йилгача амал қиладиган янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.
20 ёшли Маза 2026/27 йилги мавсум барча мусобақаларда 10 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.



