

25 ёшли франциялик 23 январдан буён расмий ўйинларда майдонга тушмаяпти. Ўша пайтдан бери парижликларнинг асосий посбонига Матвей Сафонов айланган.
Шевалье ўз келажагини ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ва клубнинг спорт йўналишига масъул Луиш Кампуш билан муҳокама қилмоқчи.
Франциялик посбон мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни кўзламоқда. Томонлар дарвозабонни ижарага бериш ва тўлақонли трансфер қилиш вариантларини кўриб чиқишмоқда. Бироқ парижликлар Шевальега ўринбосар топган тақдирдагина уни қўйиб юборишга тайёр.



