ЕЧЛ. "Реал Мадрид" мавсумдаги 8-ўйинда ҳам ғалаба қозонди

Omonjon To`xtamirzayev
15 сен 2022, 01:56
ЕЧЛнинг 2-тури доирасидаги "Реал" - "Лейпциг" учрашуви бўлиб ўтди.

"Реал Мадрид" – РБ "Лейпциг" 2:0
"Сантьяго Бернабеу" стадиони
Голлар
: 1:0 – 80 Вальверде, 2:0 – 90 Асенсио.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Начо, Рюдигер, Алаба (Менди, 81), Модрич (Кроос, 81), Тчуамени, Камавинга (Асенсио, 64), Вальверде, Винисиус Жуниор (Себальос, 85), Родриго (Мариано Диас, 85).

РБ "Лейпциг" – Гулачи, Симакан (Хенрихс, 75), Орбан, Диалло, Раум, Форсберг (Поульсен, 81), Шлагер, Айдара (Кампль, 75), Собослаи, Вернер (Андре Силва, 81), Нкунку.

Огоҳлантиришлар: Айдара (73), Нкунку (82), Карвахаль (84), Шлагер (90).



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

 ЯНГИЛАШ


90+4-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва бу мавсум ҳали очко йўқотмаган "Реал" яна ғалаба қозонди.  

"Реал" амалда уч очкони нақд қилди.  

90+1-дақиқа. ГООООООЛАСОО! Марко Асенсиодан жуда чиройли гол гувоҳи бўлдик - 2:0.   

90-дақиқа. Огоҳлантириш! Ксавер Шлагер Мендини қучоқлаб олгани учун карточка ишлаб олди.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

Стандарт вазиятдан эса германияликлар бу сафар ҳам наф чиқара олишмади.  

88-дақиқа. Нкунку жарима майдончасига кираверишдан кучли зарба берди, тўп йўлига Карвахаль тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбаси. 

85-дақиқа. ЎзгаришларРодриго ва Винисиус ўрнига Себальос ҳамда Мариано Диас майдонга тушди. 

84-дақиқа. Огоҳлантириш! Дани Карвахаль. 

82-дақиқа. ЎзгаришларЛука Модрич ва Давид Алаба ўрнига Тони Кроос ҳамда Ферлан Менди.

80-дақиқа. ГОООООООЛ! Феде Вальверде Винисиуснинг узатмасидан кейин чап оёқда зарба бериб, дарвозанинг узоқ пастки бурчагини нишонга олди. 

75-дақиқа. ЎзгаришларДиавара ва Симакан кетди, Кампль ва Бенжамин Хенрикс ўйинга қўшилди.  

73-дақиқа. Огоҳлантириш! Амаду Айдара Винисиусга нисбатан ҳаракати учун карточка ишлаб олди.  

72-дақиқа. Тезкор қарши ҳужум. Вальверде, Винни, Асенсио... Бироқ ҳеч бири тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.  

65-дақиқа. Тчуамени билан ҳаводаги курашдан кейин Хайдарага ёрдам кўрсатиш зарур бўлмоқда. Ўйинда "пауза". 

64-дақиқа. Ўзгариш! Эдуарду Камавинга ўрнини Марко Асенсиога бўшатиб берди.   

62-дақиқа. Родриго ўзига нисбатан фол учун белгиланган жарима зарбасини амалга оширди, аммо жуда ноаниқ. 

60-дақиқа. "Реал" кўп ҳужум қилаётганига қарамай, ҳозирча рақиб дарвоза томон йўл топа олмади.  

57-дақиқа. Карвахаль Нкункуга нисбатан фол ишлатди. 

48-дақиқа. "Реал" иккинчи бўлимни анча юқори темпда бошлади.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

45-дақиқа. Ҳакам биринчи бўлимнинг асосий вақтига умуман дақиқалар қўшмасликка қарор қилди. Танаффус!  

43-дақиқа. Шлагер бир қарашда Лука Модричнинг устига чиқиб кетай деди, лекин ҳакам бу фол эмаслиги ва пенальти бермаслигини маълум қилди.  

41-дақиқа. Лука Модрич "замахда" рақиб ҳимоячисини чалғитиб, чап оёқда зарба берди, хавфли, лекин бу сафар ҳам ноаниқ.   

38-дақиқа. Бурчак зарбасида ҳужумга келиб, ҳали ортга қайтиб улгурмаган Рюдигер бош билан зарба йўллади, аммо ноаниқ.   

34-дақиқа. Хавфли вазият! Тимо Вернер тўпни Нкункунинг йўлига ташлаб берганди, аммо Кристофер қанчалик уринмасин, уни дарвозага тўғрилаб юбора олмади.   

33-дақиқа. Меҳмон футболчилар тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.  

30-дақиқа. Тимо Вернер қарши ҳужумни аниқ зарба билан якунлади, аммо бу уриниш Тибога ортиқча муаммо туғдирмади.  

28-дақиқа. Яна Нкунку рақиб дарвозасига хавф солишга уринди. Унга имкон қолдирмасликка ҳаракат қилган Тчуамени Куртуа билан тўқнашиб кетди. Посбон ўзига келиб олиши керак.    

24-дақиқа. Нкунку Карвахалдан тўпни олиб қўйганди, хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ ҳакам франциялик футболчи қоидани бузди деб топди. 

21-дақиқа. Вернернинг узатмасидан кейин Форсберг зарба йўллади, лекин ноаниқ.  

19-дақиқа. "Лейпциг"нинг ҳужуми ўнг қанотдан ривожланди ва тўп жарима майдончасига йўналтирилди, аммо Карвахаль хавфни бартараф этди.   

18-дақиқа. Тчуаменидан ажойиб "подкат".

15-дақиқа. Феде Вальверде тепган тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан кейин Родриго зарба учун имкон топди, аммо ноаниқ. 

10-дақиқа. Шлагер кескинликни йўққа чиқариш мақсадида тўпни узоқлаштирди.

8-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилиб турибди. 

6-дақиқа. Нкунку кутилмаганда зарба учун қулай нуқтага чиқиб борди ва зарба берди, Куртуа ўз ўрнида. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›