

«Барселона» форварди Месси биринчи бўлимининг ўзида МЮ дарвозасига дубль қайд этди. Шу тариқа, аргентиналик футболчи Англия жамоалари дарвозасига 24-голини урди. Бу инглиз клубларига тўп киритиш бўйича мусобақанинг мутлақ рекорди ҳисобланади.
«Ювентус» аъзоси Роналду эса бироз олдин «Аякс» дарвозасини боши билан ишғол этди. Бу футболчининг мусобақадаги 24-бош билан киритган голи бўлди ва бу турнирнинг энг яхши натижаси демакдир.



