UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  2 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  2 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   3 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  8 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0

Достонбек Турсунов: "Абрамов билан орамизда гап-сўзлар ўтган. У воқеалар ўтмишда қолди" Янгиликлар

Достонбек Турсунов: "Абрамов билан орамизда гап-сўзлар ўтган. У воқеалар ўтмишда қолди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Достонбек Турсунов МТЖ йиғинлари доирасида ўз келажаги ҳамда Абрамовдан нима сабабдан чақирув олмагани тўғрисида фикр билдирди.

— Охирги ўйинни 11 августда ўтказиб, 13 август куни Тошкентга етиб келдим. 

Ҳозирда Узоқ Шарқда тўп сураяпсиз. Йўналишни ўзгартириб, Европа томон йўл олиш ниятингиз борми?

— Худо хоҳласа, ниятим бор. Ҳозирда Хитой чемпионатида фаолиятимни давом эттираяпман. Кейинчалик янада кучлироқ чемпионатларга бориш мақсадим йўқ эмас.

Вадим Абрамов даврида терма жамоага умуман чақирув олмадингиз. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? Шундай гап-сўзлар чиқдики, Абрамов "Нефтчи"даги ишлаган пайтида, сиз билан боғлиқ қандайдир муаммо бўлган...

— У воқеалар ўтмишда қолди. Терма жамоага чақириш-чақирмаслик мураббийнинг хоҳиши, биз фақат термага чақирилганда ўз вазифамизни бажарамиз. Барчанинг ўзига яраша услуби бор, эҳтимол, менинг ўйиним мураббий услубига тўғри келмагандир.

Айнан нима муаммо бўлган?

— Орамиздан баъзи гап-сўзлар ўтган. Менда ҳам ёшлик, қизиққонлик бўлган ўша пайтларда. Ўйлашимча, муносабатимиз ёмон эмасди, агар имконият берганда, ўзимни кўрсатардим. Кўриб турганингиздек, ҳозир ҳаммаси жойида.

Шахсий адоват туфайли терма жамоага чақирмаганлигингизни қанчалик тўғри деб ўйлайсиз?

— Терма жамоа манфаати йўлида нотўғри деб ўйлайман. Терма жамоа учун шахсий муносабатлар четга чиқиши керак.

Терма жамоада авлодлар алмашинуви кузатилмоқда. Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев сингари футболчилар фаолиятини якунлади. Марказий ҳимоя чизиғида ҳозирги кунда иккита энг кучли бўлган ўзбекистонлик футболчини айта оласизми?

— Бизда барча марказий ҳимоячилар кучли. Рустам билан кўп йиллар бирга тўп сурганман, Ислом билан ҳам бирга ўйнадик, барча ҳимоячилар кучли. Улар билан рақобат қилишга тайёрман.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика