Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади

Alisher Ostonov
24 авг 2025, 17:49
Жанлуижи Доннарумма "Манчестер Сити" билан шартнома шартларини келишиб олди.

ПСЖ дарвозабони Пеп Гвардиола жамоасига ўтишга қизиқмоқда.

"Манчестер Сити" ва ПСЖ ўртасида музокаралар олиб борилмоқда, трансфер суммаси дастлаб сўралган 50 млн евродан камроқни ташкил этади, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.

Шу билан бирга, келишув ҳамон Эдерсоннинг ёзда кетишига боғлиқ ва "Галатасарой" ҳамон бразилиялик посбонга қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›