Дониёр Ҳасанов: "3 йил олдин ташкил топган клуб олий лигага чиқди"

Narzulla Saydullayev
12 мар 2016, 18:16
"Обод" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар сардори Дониёр Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

"Ҳар бир жамоа майдонга ғалаба учун тушади. Бугун дуранг ўйнадик. Бизнинг жамоа ташкил топганига 3 йил бўлди. Қисқа муддатда олий лигага чиқдик. Таркибда кўплаб ёшлар бор. Биз энди жамоа сифатида шаклланиб бораяпмиз. "Бухоро"да эса жуда тажрибали футболчилар ўйнашади. Шу боис бугун қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Менимча мураббийларнинг кўрсатмаларини тўғри бажардик", - дейди Ҳасанов. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia