UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 14:49Дубайда "Реал" истироҳат боғи очилди  0 14:18Ўзбекистон Лаос пойтахтига етиб борди  12 13:50Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот  23 13:36"Барселона"нинг трансфер режалари  5 13:08Хвича "Барселона"га ўтиши мумкин  3 12:41КХДР - Ўзбекистон. Шомуродов ва Шукуров Лаосга бормайди  41 12:32"Реал" президенти Мбаппедан норози  7 12:04Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат  48 11:42Андрес Иньеста Дания клуби эгасига айланди  1 11:15Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"  49 10:42"Бавария" Мусиалани олиб қолиш учун катта маош таклиф қилди  1 09:57Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди   3 09:21Кеча жароҳат олган Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қўйди  19 08:41Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  24

Диёр тўғри гапираяпти, мен ҳам шундай фикрдаман Янгиликлар

Диёр тўғри гапираяпти, мен ҳам шундай фикрдаман

Нега шунча пайтдан бери кўринмай қолган эдингиз дейсизми? Бизда ҳам энди мавсум тугади, декабрь ва январь ойларида бирон нарса қоралаб қолишим мумкин. Февраль бошидан яна сафарлар ва мусобақалар, иш кўп.

Тўғрисини айтаман, бугунги футболимизга бироз беэътибор бўлдим. Мен ишлаб юрган пайтлардаги футболчилар фаолиятларини деярли тугатдилар ва тугатиш арафасида. Ундан кейинги авлод билан ҳам анча ишладим. Тўғриси бугун катта футболга кириб келаётган1998 йилдан кейинги футболчилар билан деярли таниш эмасман. Мақсадим бошқачароқ, 2006 йиллар билан яна катта саҳнага қайтиш. 1998-2006 йиллар оралиғидаги сифат билан, 2006 дан кейингиси туб фарқ бўлади. Биз яна 1976-1993 йиллар оралиғида туғилган футболчилар кўрсатган сифатни қайтара оламиз. Сабаби бу авлод тўғри тизимда ўсди. У пайтлар болалар футболида тизим ишлаган. Афсуски 1995-2005 йилларгача бўлган авлод издан чиққан релсдан юрди. Тўғри тизимдан чиқмаган футболчилар авлоди ҳам камида 10 йил катта футболда фаолият юритадилар. Бизда бошқа авлод йўқ ва бунга кўникишимиз керак бўлади. 


Бугунги авлод умуман бошқа тартибда катта бўлаяпти. Мусобақалар жуда кўп. Ўйин амалиёти етарлича. Болалар футболида рақобат анча ўсган. Энди мураббийлар селекция билан ҳам шуғулланишга мажбур бўлаяптилар. Хуллас бизни яхши келажак кутаяпти, лекин унгача...

Мана энди сарлавҳага қайтаман... Агар 7-8 йилдан кейин ҳам катталар ўртасидаги футболнинг профессионаллик даражаси бугунгидек бўлса, унда барча қилинаётган меҳнатлар сариқчақага тенглигича қолаверади. Сўнгги йилларда ПФЛ принципини йўқотиб қўйди. Регламент ишламади. Ким тушиб кетади, ким чиқади, янги мавсумда нима қандай бўлади, ҳеч ким билмади. Чунки клублар эртага қандай молиявий ҳолатда бўлишини ўзлари билмайдилар. Фақатгина "Пахтакор" кейинги йилни қучоқ очиб кутиб олаяпти, қолганлари ўтирибди, ҳоким қанча суммага қўл қўяр экан деб. Мана муаммо қаерда, Суперлигадаги муаммодан анча йирикроқ муаммо ПРО Лигада. Улар шарафини ҳимоя қиладиган вилоят, биринчи навбатда Суперлигасининг бюджетини билан овора ҳозир. Уларга навбат қачон етиб келишини ўзлари ҳам билмайдилар. Қолаверса, деярли барча раҳбарият вакиллари Республикамизда сайлов акциялари билан овора. Мана нега Диёрнинг гапини тўғри деб айтаяпман. Клублар хусусийлаштириш йўлини танлашлари керак. Бу осон бўлмайди, бунга йиллар керак бўлади. Лекин қачондир бошлаш керак-ку? Ҳозир болалар футболида хусусий клублар кўпайиб кетди. Улар икки хил услубда ишлашаяпти, аксари бадал пули йиғиш орқали бизнесини шакиллантираяпти, баъзилари 7-8 йил кейинги кунни ўйлаб истеъдодларга эътибор ташлаган. Юқоридаги клублар ҳам шу тизимни ўзларининг асосий фалсафаларидан бирига айлантиришлари керак. Эртага ҳоким ким бўлишидан қатъий назар янги мавсумга ўйланмай тайёргарлик кўриш учун. 

Кўриб турибмиз, кундан кунга курс ошиб бораяпти. Масалан, "Бунёдкор" ва "Насаф" жамоалари яқин-яқингача 30-40 млрд сўм атрофида моддий таъминотга эга бўлиб келганлар. Бу ўша давр учун долларда 8-10 миллионни ташкил қилган. Ҳозир уларнинг бюджетлари сўмда қисқарган, 15-20 млрд атрофида, курснинг кўтарилиши эса уни 1.5-2 млн $ га тенг бўлишига сабаб бўлаяпти. 8-10 млн $ бюджетга эга клуб чет элдан ойига 10 000 - 50 000 $ олувчи футболчиларни олиб кела олган. "Бунёдкор" юлдузларини ҳисобга олмаймиз, Боян Миладинович ёки Артур Геворкян савиясидаги футболчилар бугун ҳеч қанақасига 3000-5000 $га келмайди. Уларнинг маошлари камида 20-30 минг АҚШ доллари бўлсагина ўйлаб кўришади. Курс эса "бундай"! 3-4 нафар футболчини олиш орқали клуб бюджетининг таги кўриниб қолиши ҳеч гап эмас. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Суперлигада бугун фаолият олиб бораётган жуда кўплаб футболчилар, ҳафа бўлишмасин, бугунги маошга арзимайди. Барча клублар ўйинчининг сифатига қараб маош белгиласа, улар бошқа қаерга борадилар? Сунъий ўсиб кетган маошлардан тежаладиган маблағларни академияларга, инфраструктурага ишлатиш керак. Келаётган 5 йил барча эътибор пастга қаратилса, 6 йил ўтиб ҳар бир клубнинг ўз юлдузлари пайдо бўла бошлайди. 

ПРО-Лиганининг норасмий номи барчамиз бугун биламиз. Мураббий ва футболчилар тилида, уни "ТАТА" деб аташмоқда. Авваллари беркиниб гапирганлар, бугун очиқчасига тотализатор ўйинларини таҳлил қилаяптилар.

Куни кеча бўлиб ўтган бир воқеага ҳам куласиз, ҳам йиғлайсиз. Болалар жамоасини пойтахтга олиб келган клуб мураббийи, клуб томонидан маблағ таъминланмаганлиги учун 5 кун меҳмонхонада "залог" сифатида ушлаб ўтирилди. Бу қайси клуб эканлиги сир бўла қолсин. Айрим жамоалар очиқчасига болалар мураббийларига, кейинги босқичга чиқмаслик кераклигини айтадилар. Бир йилда яхши бир футбол мактабини ушлаб туриш учун кўп кетмайди, бор йўғи 500 млн сўм! Бу Суперлига клублари учун хамир учидан патир. Агар бугун ақлни ишлатмасак, бир пайтлар 10 млн АҚШ долларига тенг бўлган бюджет, 4-5 йилдан кейин 200-300 мингга тушиб қолмаслигига ҳеч ким кафиллик бера олмайди. Лекин мана шу 5 хоналик рақамларни 6тага айлантириш ўзимизда қўлимизда эканлигини ҳам унутмайлик.

Бирон хабар ўқидингизми, "палон" клуб, "палон" клубнинг иш бошқарувчисини қўлга киритмоқчи ёки академия мураббийини ўзига оғдириб олаяпти деган? Йўқ, ўқимайсиз, чунки бизнинг клуб раҳбарларимизга мавсумда футбол учрашувларини ташкил қилиб тура оладиган 4-5 киши ва футболчилар бўлса бўлгани. Ҳамма нарса футболчи учун, ҳамма нарса бирон кучли чемпионатдан жой топа олмай, сўнгги чора сифатида Ўзбекистонга келган мураббий учун. Хорижлик мураббий билан вақтида ҳисоб китоб қиламиз, маҳаллий мураббийни бирон айб билан бўшатиб юбориб, 5-6 ойлик маошларини "кийдириб" кетиш оддий ҳолга айланди! Ҳуқуқингизни ҳимоя қилинг, жаноб мураббийлар! 

Футбол бу халқнинг кайфияти, лекин афсуски буни клуб мутахассислари тушуниб етмаяптилар!

Февраль мавсумига қадар кўпроқ учрашиб туришга ҳаракат қиламан, раҳмат!

П.С: Диёр билан телефонлашиб қолдик, бир янгиликни айтди. Янги регламентда маҳаллий мураббийларнинг ҳам ҳуқуқлари ҳимоялинади. 


Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика