UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  1 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  23 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  1 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  9 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  161 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  7 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9

Диёр Имомхўжаев Про-лигада иштирок этмоқчи бўлган клубларга мурожаат қилди Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев Про-лигада иштирок этмоқчи бўлган клубларга мурожаат қилди

2020 йилги мавсумда Про-лигада иштирок этиш истагини билдириб, бир қатор клублардан мурожаат тушмоқда.

Яна кимда шундай режа бўлса, қуйидаги фикрлар билан танишиб чиқишини истардим.

Биз 2019 йилги мавсум сўнгида пулькани қайта тикладик. Унда спорт принципларига тўлиқ амал қилиниб, фақатгина ўз минтақасида ғолиб чиққанларнигина пойтахтда тўпладик. Якунда Наманганнинг "Пахтакор-79" клуби ғолибликни қўлга киритди. Демак, кимдир Про-лигада ўйнамоқчи бўлса, 2020 йил ўз вилоятининг 2-лигасида ўйнайди, уни ютсагина, йил сўнгида пулькада иштирок этади. Бошқачасига биз пулькада иштирок этган барча клубларга нисбатан ноҳақлик қилган бўламиз.

Шунингдек, кўплаб клублар ҳоким барча шароитларни қилиб бериши ҳақида айтишяпти. Биринчидан, туман ҳокими барча шароитларни қилиб бера олмайди. Футболимиз тарихи бундай ваъдаларнинг кўпини кўрган. Иккинчидан, ҳокимлар қишлоқларда свет, газ бўлишини, тиббий хизмат, таълим соҳасида ўсишлар бўлишини ва ҳоказоларни ўйлагани тўғрироқ. ЎФА ва ЎзПФЛ бундан буёғига хусусий футбол клубларини қўллаб-қувватлайди, ўз регламентларида хусусий футбол клублари учун енгилликлар яратади. Ва албатта босқичма-босқич катта клублар ҳам ўз йўналишларини ўзгартиришларига тўғри келади.

Хулоса: Про-лигада ўйнамоқчимисан, ЎФА ёки ЎзПФЛ раҳбариятининг эшиги остида турма, ўртага одам солма, телефонларини тинч қўй. Зўр бўлсанг, ўзингни майдонда кўрсат, футбол ўйна, 2-лигани ют, пулькани ют, умуман, ҳаммани ют. Энг тўғри йўли шу. Тугади, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика