"Динамо"нинг назорат ўйинлардаги рақиблари маълум
11 июл 2017 11:19
Янгиликлар
"Динамо"нинг назорат ўйинлардаги рақиблари маълум
Давралар оралиғида Олий Лига ва июль ойи якунида ўтказиладиган Ўзбекистон Кубоги ярим финал учрашувига тайёргарлик кўрадиган «Динамо» жамоаси беш кунлик дам олишдан кейин 10 июль куни Самарқандда тўпланиб, бугун 11 июлдан Тошкент вилоятининг Чимён тоғ ёнбағирида ўқув машғулот йиғинларини бошлайди.
Тоғли ҳудудда ўтадиган 9 кунлик машғулотлар давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга жиддий эътибор қаратишади.
20 июль кунидан эса «Динамо» Тошкентда йиғин бошлайди. 10 кун давом этадиган йиғин доирасида тўртта назорат учрашуви ўтказилиши белгиланган.
Жумладан, «Навбаҳор», «Локомотив-БФК», «Қизилқум» ва «НБУ-Осиё» жамоаларига қарши ўйинлар ўтказилади.
«Динамо». Тошкент. 20 июнь - 1 июль.
Назорат учрашувлари:
20 июль: «Динамо» – «Навбаҳор»
21 июль: «Динамо» – «Локомотив-БФК»
22 июль: «Динамо» – «Қизилқум»
25 июль: «Динамо» – «НБУ-Осиё».
Эслатиб ўтамиз, «Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасидаги дастлабки учрашувни 31 июль куни «Бунёдкор» ёки «Нефтчи» жамоасига қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар