UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  8 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  63 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  19 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

"Динамо" таништирув маросими ва конференция ўтказди ФОТО Янгиликлар

"Динамо" таништирув маросими ва конференция ўтказди ФОТО

“Динамо” жамоаси янги футболчилар тақдимоти ва мухлислар билан учрашув ўтказди.


Айтиш лозимки, шу кунги маросим фақат тақдимот эмас, очиқ давра суҳбати ва мавсум олди йиғилган долзарб савол-жавоблар билан ўтди.

Шу кунги тадбирда “Динамо” жамоасининг барча футболчилари, мураббийлари иштирок этиб, янги футболчилар кенг оммага таништирилди. Журналистлар ҳамда мухлисларда жамоа футболчилари ва мураббийларга ўз саволлари билан мурожаат этиш имконияти бўлди.

Самарқанддаги “Бизнес Центр” биноси залида ўтган конференцияда юзга яқин иштирокчи қатнашди. Тақдимотда дастлаб “Динамо” клуби бош менежери Илҳом Шарипов сўзга чиқиб, мухлисларга жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ва таркиби борасида ахборот берди ва жамоага келиб қўшилган 9 нафар янги футболчиларни таништирди.

Жумладан, Шоҳруҳ Эшбўтаев 1-рақамни, Илҳом Юнусов 7, Виктор Григорьев 50, Азизбек Суюнов 70, Арам Маркарян 90, Мирзабек Жониқулов 24, Марадона Сафаров 19, Муйдин Мамазулумов 10, Зоҳир Қўзибоевга эса 28-рақамли футболка топширилди.

“Янги мавсум тайёргарлигини икки босқичда Самарқанд ва Тошкентда ўтказдик. Таркибимизни имконқадар кучайтиришга интилдик. Қўл остимиздаги йигитлар билан бош вазифамиз Суперлигага чиқишни мақсад қилганмиз” – деди Илҳом Шарипов.


Ўз навбатида футболчилардан жамоа сардори, самарқандлик тажрибали яримҳимоячи Илҳом Юнусов, Жасур Азимов, ҳимоячи Виктор Григорьев, ҳужумчи Зоҳир Қўзибоевлар сўзга чиқиб, жамоа мавсумга тайёр эканлиги, клуб олдидаги бош вазифа – Суперлигага қайтиш эканлигини таъкидлаб, мухлислар ишончини оқлаш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишларига ваъда беришди.

Савол-жавобларга бой ўтган тадбирда фахрий ва фаол мухлислардан Муродулло ҳожи Қаршиев, Абдуманнон Ҳакимов, Ўктам Жамолов, Искандар Хусаинов, Абдуғани Облоқулов, Зокир Қаюмов, Файоз Ганиевлар сўзга чиқиб, “Динамо” жамоасини ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлашларини маълум қилиб, долзарб мавзуларни кўтаришди. Самарқанднинг яна бир жамоаси “Шердор” клуби бош мураббийи Бахтиёр Сатторов ҳам сўз олиб, жамоанинг бу йилги мақсади “Динамо”га самарқандлик ёш футболчиларни етказиб бериш эканлиганлигини айтиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, “Самарқанд” телеканалидан журналист Дилмурод Дўстмуродов, “Зарафшон” газетасидан Дилмурод Тўхтаев, “СТВ-Самарқанд” телеканали ва бошқа нашр мухбирлари стадионда яратиладиган шароитлар, клубнинг ҳозирги ҳолати ва мақсади, бу йилги чипталар нархи ва ўйинларнинг вилоят телеканалларида трансляция қилиши борасида муҳим саволларни ўртага ташлашди.

Ўз навбатида вилоят футболи мутасадди раҳбарларидан Бахтиёр Жўраев журналист ва мухлислар саволларига жавоб қайтараркан, “Динамо”га ҳомийлар томонидан шароитлар яратиб берилаётганлигини айтиб, стадионда чипта баҳосини қайтадан кўриб чиқишни ва “Динамо”нинг Про-Лигадаги уй учрашувларини вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатиш борасида ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Қизиқарли савол-жавоблар, очиқ давра суҳбати, конференция шаклида ўтган тақдимот маросимида йиғилганлар жамоага янги мавсумга омад ва зафарлар тилашди.


“Динамо” клуби Матбуот хизмати.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика