UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  0 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  7 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  22 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

"Динамо" стадионида янги прожектор лампалари ўрнатилмоқда Янгиликлар

"Динамо" стадионида янги прожектор лампалари ўрнатилмоқда

Самарқанддаги Динамо стадиони прожекторлари ёритиш даражаси 1174 люксни ташкил этгани сабаб стадионда Суперлига баҳсларини ўтказишга рухсат берилмаётган эди.

Стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилганидан кейин янги лампалар олиб келиш бўйича шартнома имзоланди. Бироқ янги чироқларнинг келтирилиши белгиланган муддатдан бироз кечикди. Куни кеча "Динамо" стадиони учун буюртма қилинган янги прожекторлар юртимизга етиб келди ва сўнги икки кун давомида Самарқандда янги лампаларни ўрнатиш ишлари олиб борилди. Кеча янги лампаларнинг дастлабки қисми ўрнатиб бўлинди. 11 август куни тунда Лига комиссари "Динамо" стадиони ёритиш тизимини ўлчаш ишларини олиб борди ва ҳозирда прожекторлар ёритиш даражаси 1665 люксни кўрсатмоқда.



Стадионга янги чироқларнинг иккинчи партиясини ўрнатиш ва сўнгра уларни созлаш ишлари яна 4 кун давомида олиб борилади ва якунда стадионнинг ёритиш даражаси Лига талаб қилганидек 1800 люксга етказилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика