«Динамо» ПФК вакилларининг ЎФАга чақирилгани ҳақидаги хабар бўйича раддия
13 ноя 2021 20:22
Янгиликлар
«Динамо» ПФК вакилларининг ЎФАга чақирилгани ҳақидаги хабар бўйича раддия
Championat.asia сайти бугун, 13 ноябрь куни «Эшитдик-да!» рукни остида «Динамо» - «Нурафшон» учрашувидаги голлар бўйича «Динамо» вакиллари ЎФАга чақирилди», - дея хабар эълон қилди.
«Динамо» ПФК раҳбарияти шуни маълум қиладики, Про лига доирасидаги «Динамо» - «Нурафшон» (1:2) ўйинидан кейин клуб вакиллари Ўзбекистон футбол ассоциациясига чақирилмаган. Бу борадаги хабарлар асосга эга эмас.
Суперлигага муддатдан аввал йўлланмага эга бўлган «Динамо» жамоаси сўнгги турлардаги мағлубиятларга қарамай, ишчан кайфиятда профессионал бурчига тўғри ёндашган ҳолда Про лиганинг сўнгги 24-тури доирасидаги «Нефтчи»га қарши баҳсга тайёргарликни эртадан бошлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар