"Динамо" мураббийи: "75-дақиқага қадар олдиндан белгиланган режага амал қилдик"
22 окт 2019 20:35
Янгиликлар
"Динамо" мураббийи: "75-дақиқага қадар олдиндан белгиланган режага амал қилдик"
Ўзбекистон Лига кубоги ярим финали доирасидаги АГМК - "Динамо" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Рафаэль Баласанян ўз фикрларини билдирди.
"Йигитлар ўйиндан олдинги режага амал қилишди. Режамиз ҳар бир футболчи ўз ўрнида қатъий ўйнаши ва яратилган имкониятлардан фойдаланиш эди. 75-дақиқага қадар режага амал қилдик. Афсуски захирадан майдонга тушган дарвозабоннинг хатолари туфайли йирик ҳисобда ютқаздик. Дарвозабон яқинда жароҳатдан қутулганди шу боис унга ўйин амалиёти бериш учун захирадан майдонга туширгандик. Тўғри натижа қониқарсиз, аммо ўйин борасида деярли қониқдим.
Нимага асосий таркибда тушган дарвозабонни алмаштирдим? Сабаби олдинда муҳим ўйинлар бор ва жамоамизда иккинчи дарвозабон бўлган Эшбўтаев ўзининг аввалги спорт формасига тезроқ қайтиши учун уни захирадан майдонга туширдик", - дейди Рафаэль Баласанян.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар