UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  1 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  22 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  2 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3

«Динамо» - «Бухоро» ўйинида «Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилади Янгиликлар

«Динамо» - «Бухоро» ўйинида «Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилади

«Динамо» клуби собиқ футболчиси 35 ёшли Сирожиддин Сайфиев саратон (Рак) касаллигига чалингани эълон қилингач, айни вақтда уни қўллаб-қувватлаш учун #ТаслимБўлмаСирож акцияси эълон қилинган.
Самарқанд футболи тарбияланувчисини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Динамо» ҳам ушбу акцияга қўшилган. Жамоамиз 5-тур доирасидаги «Қўқон-1912» - «Динамо» учрашувида «#БизСенБиланСирож» ёзувли футболкаларда майдонга тушган эди.

15 апрель, шанба куни 6-тур доирасидаги «Динамо» - «Бухоро» ўйинида ҳам «Динамо» стадионида «Сирож Самарқанд сен билан» хайрия акцияси ўтказилади. Шу куни ўйингоҳ дарвозаси олдида қутилар ташкил этилиб, мухлислардан тушган пул «Динамо» собиқ футболчисига етказилади.

Футболчилик фаолияти давомида самарқандлик минглаб мухлисларни ўз ўйинлари билан хурсанд этган Сирожиддин Сайфиевнинг бугунги тақдири «Динамо» жамоасининг ҳеч бир ишқибозини беэътибор қолдирмаслигига ишонамиз.

Сирож, Самарқанд сен билан!
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика