UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  0 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  1 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  7 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  6 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  10 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  2 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  9 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  20 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  7 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3

«Динамо»: Азамат Бобожонов клубни тарк этди Янгиликлар

«Динамо»: Азамат Бобожонов клубни тарк этди

Биринчи даврадан кейин Биринчи Лига баҳсларида пешқадамлик қилаётган «Динамо» жамоаси икки ҳафталик танаффусдан сўнг йиғин бошлаган.

Илҳом Шарипов бошқарувидаги жамоа Самарқанддаги икки кунлик машғулотлардан кейин Ургут тумани тоғ ён бағридаги Омон-Қўтон ёзги қароргоҳида тайёргарликни бошлади. Жамоа таркибида ўзгариш юз берган. 28 ёшли яримҳимоячи Азамат Бобожонов клубни тарк этди. Футболчининг биринчи даврадаги ўйинлари жамоани қониқтирмагани боис, томонларнинг келишувига кўра, шартнома бекор қилинди.

«Динамо» жамоаси 21 июль, пайшанба куни яна Самарқандга қайтиб, тайёргарлик босқичи доирасида ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Шу куни мамлакатимизнинг кучли клубларидан бири Қаршининг «Насаф» жамоаси Самарқандда меҳмон бўлади. Назорат ўйини «Динамо» стадионида бўлиб ўтади.

Шунингдек, 25 июль куни Олий Лиганинг яна бир вакили Ғузорнинг «Шўртан» клуби билан ҳам Самарқандда назорат баҳси ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу назорат баҳсларида айрим футболчиларга имконият берилиб, жамоа таркибида навбатдаги ўзгаришлар бўлиши мумкин.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика