UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   3 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  36 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  2 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0

Дилшод Раҳматов: "Жамоадошларимнинг амалдаги Жаҳон чемпионларига қарши кўрсатган ўйини хурсанд қилди" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Жамоадошларимнинг амалдаги Жаҳон чемпионларига қарши кўрсатган ўйини хурсанд қилди"

Ўзбекистон ҳамда Аргентина футзал терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар ўйинчиси Дилшод Раҳматов фикрларини билдириб ўтди.




"Аввало мухлислар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Шунчалик қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат. Ушбу учрашувни ташкил қилганларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугунги рақибимиз амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланарди. Балки, бугун улар ўзининг ўйинини идеал даражада кўрсата олмагандир. Лекин, бизнинг йигитларнинг ўйин давомида кўзи ёниб турди. Жамоадошларимнинг шундай рақиб билан тенгма-тенг ўйнагани хурсанд қилди. Бугун Аргентина юқори савияда ўйнай олмади ёки бизнинг терма жамоа кучли ҳаракат қилди. Эртанги баҳсдан сўнг бирор хулоса чиқариш мумкин. 

Камчиликларимизни мураббийларимиз ҳам танаффусда айтиб ўтишди. Рақиб футзалчилари ўйинни яхши кўра олишар экан. Улар сафидан бирорта ўйинчини ажратиб кўрсата олмайман. Жамоавий ўйин яхши шаклланган. Фақатгина, маҳорат борасида устунлиги кўриниб турибди. Биз ўз ўйинимиз билан  Жаҳон чемпионатидаги ўрнимизни кўрсатмоқчимиз. Мазкур учрашувни фақат Ўзбекистонда эмас бошқа мамлакатларда ҳам кўришди. Ўйлайманки, Аргентина билан ўйин мундиал сари ташланган яна бир қадам бўлди", - дейди Раҳматов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика