Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"
		
		07 фев 07:31
        Янгиликлар	
	 
				 
				Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"
"Локомотив" билан хайрлашган ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев янги мавсумда "Хоразм" либосида ҳаракат қилади. Футболчи янги жамоасига ўтиши ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Хоразм"га ўтишимга келсак, бош мураббий Ҳаким Фузайлов ва директор Рўзимбой Аҳмедовнинг таклифидан сўнг бу жамоада ўйнаш истаги туғилди. Очиғини айтганда жамоамизнинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишондик. "Олимпик" рад жавоб бергач навбат бизга келганди. ПФЛ ўзининг принципларига содиқ қолишига ишондик. Иккинчи томондан клуб раҳбарлари, ҳомийлари қўллаб-қувватлади. Ўйлайманки, "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнаши барчага қизиқ, чунки жамоа узоқ танаффусдан сўнг Суперлигада ўйнайди. Ҳаким Фузайлов қўл остида яхши жамоа шаклланмоқда. Суперлига жамоаларига муносиб қаршилик кўрсата оламиз. Барибир биринчи йил осон бўлмайди. Шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз.

- Қуръа "Хоразм" учун яхши рақибларни берди. Лекин барибир ҳамма рақиб билан ўйнаймиз. Ёқимли томони шуки, илк турни "Дўстлик" стадионида мезбон сифатида ўтказамиз. Ўз майдонимиз тезроқ битишини ва мухлисларимиз олдида тўп тепишимизни интизорлик билан кутиб қоламиз. Футбол мухлислар учун. Яхши натижалар билан ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар