Дилшод Жўраев "Бухоро"да

Sherzod Nurmatov
23 янв 2023, 17:10
"Қизилқум" футболчиси Дилшод Жўраев "Бухоро" сафига қўшилди.

Бизга маълум бўлишича, тажрибали ярим ҳимоячи фаолиятини "Бухоро" клубида давом эттиради. У бухороликлар билан 1 йиллик келишув имзолади.

Маълумот учун, Дилшод Жўраев 2022 йилнинг дастлабки қисмида "Бунёдкор", 2-даврада "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилди. Мавсум давомида 23 та расмий ўйин ўтказган таянч ярим ҳимоячиси ўз ҳисобига 4 та гол, 1 та голли узатма ёздириб қўйган.

2 карра Ўзбекистон чемпиони Дилшод Жўраев фаолияти мобайнида "Бунёдкор", "Андижон", АГМК ва "Қизилқум" клубларида тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia