
"Қачон ПСЖга ўтишга қарор қилганман? Ёзда Копа Америкага кетдим, ўша пайтда ПСЖ варианти пайдо бўлган эди ва бу таклиф менга ёқди. Бир йил олдин бу ерга ўтишим мумкин эди, аммо эсингизда бўлса, молиявий фейр-плей туфайли келишув амалга ошмади. Аммо барибир Париждаман, тақдир бўлса керак.
Тўғрисини айтсам, оилам Манчестерда бахтли эмас эди. Аввалига яхши эди, кейин ҳаммаси ўзгарди. Жанубий америкалик учун Англияда яшаш осон эмас. Мураббий билан муносабатларимиз яхши бўлмади, шу сабабли ПСЖга ўтишни энг яхши йўл деб билдим.
Уйимдаги ўғирлик бу қарорга таъсир қилдими? Албатта, айниқса оилам бундан қийналди. Бундан сўнг Манчестерда қолишдан маъно йўқ эди. Қизим роса қўрқиб кетди" - дейди Ди Мария.