UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 00:00Европа лигаси. "Байер" — "Рома" ва "Аталанта" — "Марсель" учрашувлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  0 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  12 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  4 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  1 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  15 20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  5 19:51ПРО-Лига. "Шўртан" камчиликда "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди  6 19:36Начо Европанинг бошқа клуби шарафини ҳимоя қилмайди  3

Ди Мария бошчилигидаги "Бенфика" кубок финалига чиқа олмади Янгиликлар

Ди Мария бошчилигидаги "Бенфика" кубок финалига чиқа олмади

Тунда Португалия кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасида "Бенфика" жамоаси "Спортинг"ни қабул қилди.

1 ой олдин бўлиб ўтган биринчи тўқнашувда "Спортинг" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу сафар эса тоомнлар 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. Шу тариқа, янги мавсумда "Ливерпуль" устози бўлиши мумкин дейилаётган Рубен Аморим шогирдлари мамлакат кубоги финалига йўл олишди.

"Спортинг" финалда "Порту" - "Витория" жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Португалия кубоги

1/2 финал, жавоб учрашуви

02.04.2024

"Эштадиу да Луш" стадиони

"Бенфика" - "Спортинг" 2:2

Голлар: Отаменди 52, Рафа Силва 64 - Юлманд 47, Паулинью 55

"Бенфика": Трубин, Ба, Отаменди, Антониу Силва, Эурснес, Ди Мария, Рафа Силва, Флорентину (Жоау Мариу, 90), Жоау Невеш, Нерес (Гоувейя, 85), Тенгстедт (Маркос Леонардо, 79).

"Спортинг": Исраэль, Эшгайю (Катаму, 46), Коатес, Инасиу, Диоманде (Сен-Жюст, 46), Нуну Сантуш (Матеус Рейс, 46), Юлманд, Даниэл Браганса (Морита, 66), Тринкау, Паулинью (Эдвардс, 85), Гйокереш.

Огоҳлантиришлар: Ди Мария (45+3), - Инасиу (49), Морита (72), Исраэль (77), Эдвардс (90+2).

"Спортинг"нинг швециялик ҳужумчиси Виктор Гйокереш дастлабки учрашувда битта гол урган. Гйокереш жорий мавсум барча мусобақаларда жами 36та урган ва 15та ассист қайд этган. Ўтган ёзда Чемпионшипдан олиб келинган форвард учун даҳшатли статистика.

"Спортинг" жамоаси Португалия кубогини 17 бор қўлга киритган. Бу борада улар "Бенфика" ва "Порту"дан кейин учинчи энг яхши натижага эга.

Лиссабонликлар охирги марта 2019 йилда кубокни бошлари узра баланд кўтаришган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
03 апр 22:35:28
Alex Del Piero
Portu chempionku 99,9%
   
03 апр 14:29:07
Лутфулла
Гйкорош эмас Дьюкорош
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика