Дешам Бенземани Франция терма жамоасига жалб этиши мумкин

Alisher
18 май 2021, 12:09
Карим Бензема сўнгги бор 2015 йилнинг кузида Франция терма жамоасида ўйнаганди.

"Реал" форварди қанча кўп гол урмасин, Дидье Дешам Матьё Вальбуэна билан бўлиб ўтган воқеа сабаб уни бош жамоага таклиф этмайди.

Французлар миллий жамоаси бош мураббийининг фикри ўзгариши мумкин. Бензема Франция терма жамоасининг Евро-2020га борадиган таркибида бўлиши мумкин. Рўйхат бугуннинг сўнггига қадар эълон қилиниши керак.

Карим Бензема жорий мавсум "Реал" таркибида 45та ўйинда майдонга тушиб, 29та гол ва 8та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›