UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 19:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 1:2 (матнли трансляция)  65 19:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  14

Денис Коростиченко: "Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ"

"Динамо" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинидан (3:1) сўнг меҳмон жамоа устози Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Денис Коростиченко: "Биринчи навбатда "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқ ўтди, вазиятлар бўлди. Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ. Шунга қарамай баҳс ўйин сифати бўйича ёмон ўтмади. Бурчак зарбасидан урилган гол йигитларни бироз "музлатиб" қўйди. Кейин битта тўп киритишга муваффақ бўлдик".

- Жамоа кейинги босқичга чиқиб бўлгани учун Олег Зотеев майдонга тушмадими?

- Олегда "Юниред" билан баҳсдан сўнг жароҳат бор эди. 3 кун даволанди, мураббийлар штаби маслаҳатлашиб, таваккал қилмасликка қарор қилдик. Жумабоев билан вазият ҳам шундай.

- "Динамо" ва "Локомотив" футболчиларида чарчоқ сезилди. Бу иссиқ билан боғлиқми?

 - Иссиқ ҳам таъсир қилгандир. "Динамо" каби барча ўйинларда бор кучимизни ишга солиб, максимал очко тўплашга ҳаракат қилаётганимиз йигитларни бироз холдан тойдиргандир.

- Ўзбекистон Кубоги кейинги босқичида "Локомотив" рақиби қайси жамоа бўлишини хоҳлаяпсиз?

- Аниқ бир клуб билан билан тушиш ҳақида ўйлаётганим йўқ.

- Жамоа олдига кубокда аниқ вазифа қўйиганми?

- Ҳа. Кубокда финалга чиқишни хоҳлаймиз. Биз "Локомотив"миз. Доимо юқорида бўлишни хоҳлаймиз. Ҳозир Про лигада бўлишимиз мумкин, аммо Суперлига даражасидаги жамоаларга қарши тўп тепишни истаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика