"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?
11 май 2025 18:46
Янгиликлар
"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?
"Барселона" Алекс Гримальдо ёки Алессандро Бастони трансферини режалаштирмаяпти.
Фабрицио Романо каталонияликларнинг "Байер" ва "Интер" ҳимоячиларига бўлган қизиқишини рад этмоқда. Инсайдернинг маълум қилишича, улар клубнинг аниқ мақсадлари эмас.
Апрель ойида Get Germany Football News ва Sky Sport "Барса" ўз тарбияланувчиси Гримальдо билан шартнома имзолашни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Испаниялик футболчи 2008 йилдан 2016 йилгача клуб тизимида бўлган.
Бироқ, 30-40 млн евро эвазига бу келишувни амалга ошириш учун "блаугранлар" аввалига ўз футболчиларидан бирини сотиши керак бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар