Де Хеа раҳбариятдан Погба ва Санчесда бўлгани каби маош беришларини талаб қилмоқда

Aziz Tukhtamuradov
26 авг 2018, 08:43
“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа клуб раҳбариятидан маошини оширишларини сўраяпти.

Испания терма жамоаси посбони “Манчестер Юнайтед” билан янги шартнома имзолашга тайёр, лекин бунинг учун унинг маоши оширилиши шарт. Ҳозирда Давид ҳафтасига 180 000 фунт маош олмоқда. 

Де Хеа жамоадошлари Поль Погба ва Алексис Санчес сингари ҳафтасига 300 000 фунт стерлинг маош олишни истаяпти. Давид мавсумлар оралиғида “Реал”га кўчиб ўтиши мумкин эди. Лекин якунда “Қироллик клуби” “Челси” дарвозабони Тибо Куртуа билан шартнома имзолади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф