UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  3 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  0 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  3 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  4 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  11 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  3 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1

Даврон Файзиев: "Етакчи футболчиларимиз йўқлиги барибир сезилди" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Етакчи футболчиларимиз йўқлиги барибир сезилди"

Coca-Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ва шиддатли курашлар остида ўтган ўйин гувоҳига айландик. Бугун ютишимиз ёки мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Гол урдик, ҳаммаси яхши эди. Барибир ўз уйида ўйнаётган "Қизилқум" ҳужумда шиддатни оширди ва дарвозамизга тўп киритди. Етакчи футболчиларимиз йўқлиги сезилди. Бизга кўпроқ ғалаба зарур эди. 

- Жамоангиз кўпроқ қарши ҳужумда ўйнади. Ҳужумларни якунлашда юзага келган камчиликларга нима сабаб бўлди деб ҳисоблайсиз?

- Тўғри, ҳужумлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Аммо, қарши ҳужумларимиз жуда хавфли чиқди. Балки маҳорат, ёки руҳий босим бизга халақит қилган бўлиши мумкин. Руҳий босим мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимиздан келиб чиқади. Натижага кўпроқ эътибор бериб ўйнадик.

- Норбековнинг ўйини ҳақида...

- Шоҳназар Норбеков биз кўрсатган режа асосида ўйнади. Биз унинг эркинлигини озгина тақиқлаб қўйгандик. "Қизилқум" уйда олдинга интилади, Норбековда бўш худудлар зарур. Унга охирги зарбаларда совуққонлик етишмади. Шоҳназар кўрсатган ўйинга эътироз йўқ.

- "Қўқон-1912" бугун сафарда 1 очкога эга чиқди. Ушбу очко ғалаба тенг бўлдими ёки зарур 2 очко йўқотилдими?

- Агар ўйиндан келиб чиқсак, бугун фақат ғалаба учун келгандик. Бугун адашмасам 10 бор дуранг натижа қайд этдик. Бугунги очкони қанчалик зарурлигини чемпионат якунида сарҳисоб қилиш тўғри бўлади.

- Кубокдаги "Қизилқум" ва ҳозирги "Қизилқум"нинг фарқи қандай?

- Ҳеч қандай фарқ сезмадим. Жамоа сафида тажрибали футболчилар жам бўлган. Темурхўжа Абдухолиқов жуда яхши ҳаракат қилди. Санжар Шоаҳмедов, Файзулло Қамбаровлар анчадан буён бирга ўйнаб келишади. Бугун тенг ўйин бўлди деб ўйлайман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика