UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  1 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  0 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  9 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

Даврон Файзиев: «Жамоам кўрсатган ўйинлардан ҳеч қачон уялмайман» Янгиликлар

Даврон Файзиев: «Жамоам кўрсатган ўйинлардан ҳеч қачон уялмайман»

«Пахтакор»-«Сўғдиёна» (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб «Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.
— Бугун жамоамизнинг Олий лигада жон сақлаб қолиш учун бўлган имкониятлари йўққа чиқди. Гарчан биринчи лигага тушиб кетаётган бўлсакда мен жамоам кўрсатган ўйинлардан ҳеч қачон уялмайман. Сабаби, бизнинг ҳар қандай рақиб билан ўтказган учрашувларимизни кузатган бўлсаларинг агар, улар биздан бир калла устун бўлиб ҳаракат қилишмаган. Биз фақатгина ўзимизнинг ҳатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Мен мағлубиятлардаги барча айбларни ўз бўйнимга оламан. Лекин бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтаман: жамоанинг бу йил биринчи лигага равона бўлишида «Зомин» стадионининг майдон ҳолати ҳам катта таъсирини ўтказди. Айнан сифатсиз майдондаги учрашувларда тўп кўп ҳатолар  ва кутилмаган голлар бўлишига олиб келди. Биринчи даврада жуда ҳам муҳим бўлган очколарни йўқотдик. «Машъал», «Бухоро», «Динамо» жамоалари билан ўз майдонимизда бўлган учрашувлардаги очколар балки ҳозир бизга катта фойдаси  теккан бўлармиди..

— Бугунги учрашувга тўхталадиган бўлсак, шогирдларим сўнгги дақиқаларгача кураш олиб боришди, «Пахтакор»га муносиб қаршилик кўрсатишди. Мени ҳайратлантиргани бу — ҳакамлар. Тўп майдонни тарк этмасдан ён қанот ҳаками байроқчасини кўтариб хавфли ҳужумни тўхтатгани, ва яна бир хавфли ҳужумимизда ўйиндан ташқари ҳолатқайд этилганлиги. Буни ТВ орқали кузатганлар ҳам, стадиондагилар ҳам кўришган бўлса керак.

— Мен ҳозирда жамоада тўп сураётган футболчиларнинг барчасини жамоада олиб қолиб, биринчи лигада ҳам улар билан ишлашиш ниятим бор. Лекин раҳбарият қандай қарор қабул қилади бунисини билмайман. Жамоа албатта Олий лигага қайтади.

— Олий лигада 16 та жамоа?! ҳайронман. Бунақа гаплар ҳар йили мавсум тугашида ва бошланишидан олдин кўп гапирилади. Бу гаплар фақат оддий фикрлар деб қарайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика