UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  0 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  6 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  5 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  4 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  21 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  3 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  1

Даҳшат! "Шериф" "Реал"дан неча баравар арзонлигини биласизми? Янгиликлар

Даҳшат! "Шериф" "Реал"дан неча баравар арзонлигини биласизми?

Шубҳасиз, Молдованинг "Шериф" жамоаси бугунги кун қаҳрамони бўлиб турибди.

Мана, 14 соатдирки, бу жамоани олқишламаган киши, у ҳақда айтилмаган мақтов қолмади. Биз ҳам "Сантьяго Бернабеу"даги ғалаба Тирасполь шаҳрининг бош жамоаси учун нечоғлик аҳамият касб этишини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Чунки бу оддий "сенсация" эмас, "суперсенсация"!

Реал Мадрид

Карим Бензема - 65'

Лига Чемпионов - группа D . 2-тур

29/09/2021, 01:00

2
:
1
Тугади

Шериф

Жасур Яхшибоев - 25', Себастьян Тилль - 90'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 24522 томошабин

Бош ҳакам: Lawrence Visser

45'
90'
39'  Каземиро
64'  Карло Анчелотти
65'  Карим Бензема
66'  Мигель Гутьеррес (Тони Кроос)
66'  Эден Азар (Лука Йович)
66'  Каземиро (Лука Модрич)
66'  Начо Фернандес (Родриго)
81'  Лука Йович
17'  Danilo Arboleda
25'  Жасур Яхшибоев
25'  Криштиану
45'  Эдмунд Аддо
46'  Густаво Дуланто
57'  Жасур Яхшибоев (Бруно Фелипе)
78'  Франк Кастаньеда (Кестон Джульен)
90'  Себастьян Тилль
90'  Адама Траоре
90'  Себастьян Тилль
90'  Димитрис Коловос (Бобан Николов)

Бу фикрни жамоаларнинг айни пайтдаги қиймати ҳам исботлаб беради. Гап таркибларнинг умумий баҳоси ҳақида кетса, албатта, оламга машҳур ўша порталга мурожаат қиламиз.

Трансфермаркт'нинг дарак беришича, Молдова жамоасининг тўлиқ таркиби 12,4 млн еврога баҳоланаркан. Маълумот учун, Тошкентнинг "Пахтакор"ида ўйнайдиган футболчилар бундан атиги 1 млн.га арзонроқ. "Шериф" таркибидаги энг қиммат ўйинчи Франк Кастаньеда ҳисобланади. Колумбияликнинг трансфер баҳоси 1 млн еврога тенг. 

"Реал" эса жаҳон гранди ва айни пайтда футбол тарихидаги энг буюк клуб. Мос равишда "Қироллик жамоаси"нинг таркиби айни пайтда 794 млн евролик "тош босади". Энг қиммат футболчи Каземиро (70 млн евро).

Яхшибоев ва "Насаф"даги Маркони нима боғлаб турибди?

Солиштириш учун айтамиз, "Шериф" "Реал"дан 64 маротаба арзонроқ жамоа. "Қаймоқранглилар" таркибида Тирасполь жамоасининг умумий қийматидан қимматроқ 20 нафар футболчи бор. Биргина Каземиронинг трансфер баҳоси эвазига яна 5 та "Шериф"ни шакллантириш мумкин.

Аммо гувоҳ бўлганингиздек, бизнинг оламда барчаси пулга боғлиқ эмас, мўжизалар ҳам содир бўлиб туради. Ф. Рўзиевнинг таъбири билан айтганда "Кесакдан олов чиқарган" "Шерифга" эса тасанно!

Малика Кушбакова

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика