UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  1 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клуби билан ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамов билан интервью!  3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  7 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   2

Яхшибоев ва "Насаф"даги Маркони нима боғлаб турибди? Янгиликлар

Яхшибоев ва "Насаф"даги Маркони нима боғлаб турибди?

Миллионлаб ишқибозларга байрамона кайфият улашган Жасурбек Яхшибоев Ўзбекистон ва Молдовада кун қаҳрамони!

"Пахтакор"нинг асосий таркибига кира билмаган футболчи "Сантьаго Бернабеу"да кимсан, "Реал Мадрид" дарвозасини ишғол қилди. Бу яшил майдонга илк қадамларини қўяётган ҳар болакайнинг орзуси, шундай эмасми?

Шунингдек, "Реал"нинг мағлуб қилиниши Тирасполнинг "Шериф" клуби тарихидаги энг ёрқин ғалабага айланди. Мазкур жамоа ҳанузгача қитъа грандларини мағлуб қила билмаган эди.

Қуйидаги жадвалга эътибор қилсангиз, тирасполлик мухлислар ҳаётидаги энг яхши кунларни яшаётгандек таассурот пайдо бўлади. Мудом камтарин бўлиб келган "Шериф" манманликни бошлаб юборди. Жамоа "Интер" (Милан), "Реал" (Мадрид), "Шахтёр" (Донецк) бор гуруҳда етакчилик қиляпти.

Шу ўринда савол туғилади: "Шериф" бунга қадар "Реал" даражасидаги клублар билан тўқнашганми эди? Йўқ. Молдова клуби ЕЧЛ саралаши ва Европа Лигаси баҳсларида қарши чиққан энг кучли ва номдор жамоалар турк, рус ва нидерланд жамоалари бўлган.

Трисполликлар бунга қадар топ-лигалар вакили билан 2 бор тўқнаш келишган. Европа Лигаси квалификациясида "Марсель" билан (2012) ва мусобақанинг гуруҳ босқичида "Тоттенхэм" билан (2013).

Энг қизиғи, айни пайтда "Насаф" шарафини ҳимоя қилаётган Марко Станоевич ўша йилларда "Шериф"нинг етакчиси ҳисобланарди.

Биласизми, "Шериф" Европа Лигаси 2013 йилги мавсумининг гуруҳ босқичида "Анжи" билан ҳам тўқнаш келган. 28 ноябрь куни Маҳачқальада ўтказилган ўйинда жамоаларни Марко Станоевич ва Одил Аҳмедов сардор сифатида майдонга бошлаб тушган эди.

Мезбонларга аталган турдан қизиқ рақамлар: гол, карточка...

Муаллиф :
Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика