"Цзянсу Сунин" Ибрагимович, Диего Коста, Балотелли ва Манжукичга даъвогар
Aslanov Jasurbek
23 апр 2016, 10:13
Хитой чемпионати етакчиси "Цзянсу Сунин" жаҳон даражасидаги ҳужумчи сотиб олмоқчи, деб хабар беради клуб физиотерапевти Зоран Райчич.
"Ёзда "Цзянсу Сунин" қуйидаги ҳужумчилардан бирини харид қилади: Златан Ибрагимович, Диего Коста, Марио Балотелли ёки Марио Манжукич. Кимдир кетиши керак бўлади, аммо бу Саммир эмас, у ажойиб футбол намойиш этмоқда" - дейди Райчич.